LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 мартдаги 89-сонли «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Муҳандис-техник ходимлар, ишчилар, хизматчилар, ўқувчиларни ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин-профилактика чора-тадбирларини ўтказиш ишига кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
ЎзССР Министрлар Советининг «ЎзССР вазирликлари ва идоралари саноат корхоналарида ўт ўчириш-ишлаб чиқариш командалари ташкил этиш тўғрисида» 1953 йил 27 октябрдаги 1775-сон қарори;
ЎзССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР вазирликлари ва идоралари саноат корхоналари ва бошқа объектларида кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари ташкил этиш тўғрисида» 1954 йил 25 мартдаги 354-сон қарори.
1. Ёнғинларнинг олдини олиш ва ўчириш ишларини ташкил этиш учун, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, саноат корхоналари, муассасалар, ташкилотлар ва бошқа объектларда ишчилар, муҳандис-техник ходимлар ва хизматчилардан иборат кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари ташкил этилади.
2. Объектларда, идорага қарашли ёнғиндан сақлаш хизмати борлигидан қатъи назар, кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари тузилади.
3. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш давлат ёнғин назорати органларига, улар ишчилар ва хизматчилар орасида оммавий тушунтириш ишларини олиб борганларида эса корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланади.
4. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари 15 нафардан ортиқ доимий ишловчиси бўлган объектда ташкил этилади.
5. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари объектнинг катталиги, тузилмаси ва маҳаллий ўзига хос хусусиятларига қараб умум-объектга ёки цех бўйича (объектда бир нечта) бўлиши мумкин.
6. Умумобъект ўт ўчириш дружинаси, зарур бўлган ҳолларда, объектнинг цехларида, омборхоналарида ва бошқа бўлинмаларида бўлимларга ажратилади, улар иш сменаларининг сонига қараб ташкил этилади.
7. Цех кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари ҳам ишчи сменаларининг сонига қараб бўлим (жанговар гуруҳ)ларга бўлинади.
8. Умумобъект (объект) кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бошлиғи кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари аъзоларининг умумий йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан сайланади, давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари билан келишиб олинади ва объект (корхона) раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
9. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва бўлинма (жанговар гуруҳ)ларнинг бошлиқлари кўп ҳолларда объект (цех) раҳбари томонидан цех маъмурияти ходимларидан тайинланадилар.
а) объектда ёнғинга қарши тартиб-қоидаларнинг қандай бажарилаётганини ва унга қандай риоя этилаётганини назорат қилишни амалга ошириш;
б) ишчилар ва хизматчилар ўртасида объектда ёнғинга қарши тартиб-қоидаларга риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;
в) ўт ўчириш техникасининг, ўт ўчириш дастлабки воситаларининг соз ва жанговар ҳолатдалигини назорат қилиш;
г) ёнғин чиққан ҳолларда ўт ўчириш командасини чақириш ва одамларни хавфли жойдан кўчириш ҳамда объектдаги мавжуд ўт ўчириш воситалари билан ёнғинни ўчиришга оид шошилинч чоралар кўриш;
д) зарур бўлган ҳолларда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларининг ўт ўчирувчи машиналарда, мотопомпаларда ва ўт ўчиришнинг бошқа кўчма ва турғун воситаларининг жанговар гуруҳларидаги ишларда қатнашиш, шунингдек, ўта зарур ҳолларда, цехлар ва бошқа объектларда навбатчиликда туриш;
е) объектнинг ёнғин-техника комиссияси ва ёнғинларни аниқлаш, олдини олиш ҳамда ўт ўчиришнинг янги усулларини жорий этувчи давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари билан ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш.
11. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасининг сони объект (цех) раҳбари томонидан белгиланади, лекин у 4 кишидан кам бўлмаслиги керак.
12. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари ихтиёрийлик асосида объект (цех) ишчилари ва хизматчиларидан ташкил этилади.
Кўнгилли ўт ўчириш дружинасига кирувчи барча шахслар объект раҳбари номига ёзма ҳолда ариза беришлари лозим.
Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси таркибига қабул қилиш ва ушбу таркибдаги кейинги ўзгартиришлар объект (цех) бўйича буйруқ билан эълон қилинади,
14. Ёнғин чиққан ҳолларда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларининг ҳаракатлари тўғрисидаги жанговар гуруҳ табели цехнинг кўринадиган жойига осиб қўйилади.
Ҳар бир кўнгилли ўт ўчирувчи дружина ва бўлимга ёнғин чиқиш ҳоллари ёки авария ҳолати учун жанговар гуруҳ табели ишлаб чиқилади.
15. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолари билан ўқув машғулотлари объект (цех) раҳбари томонидан тасдиқланган жадвалга кўра, ишдан бўш вақтларда, ойига кўпи билан 4 соат ўтказилади.
16. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларини ишдан ташқари вақтда ёнғин соқчилиги бўйича навбатчиликка жалб қилиш тартиби объект раҳбари ва давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари томонидан белгиланади.
а) объект (цех)даги ёнғинга қарши тартиб-қоидаларга қандай риоя этилаётганини назорат қилишни амалга оширишга;
б) объект (цех)даги мавжуд барча дастлабки ўт ўчириш воситаларининг ишга тайёрлигини мунтазам равишда текшириб бориш ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўймасликка;
в) ишчилар ва хизматчилар ўртасида ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боришга;
г) кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси шахсий таркиби билан машғулотлар ўтказишга (айрим ҳолларда машғулот ўтказиш учун объектнинг идорага қарашли ёнғин соқчилиги жалб қилиниши мумкин);
д) кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бўлинмалари бошлиқлари ишига раҳбарлик қилишга ва цех жанговар гуруҳларининг ишга тайёрлигини текширишга;
з) ёнғин назорати давлат инспекторлари кўрсатмасига кўра давлат ёнғин назорати ёзма топшириқларининг бажарилишини назорат қилишга;
и) авария ҳолатлари рўй берганда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоларининг навбатчилигини ташкил этиш ва портлаш ёки ёнғин чиқиш хавфи бартараф этилгунга қадар шахсан раҳбарлик қилишга мажбурдир,
18. Объект (цех)да кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасининг бошлиғи бўлмаган вақтларда дружина бошлиғининг ўринбосарлари ўз иш сменаларида унинг барча вазифаларини бажарадилар.
а) объект раҳбаридан ўзига юкланган вазифаларни бажармаган шахсларни кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолигидан озод этиш тўғрисида илтимос қилиш;
б) ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги тўғрисида баённома тузиш ва уни чора кўриш учун давлат ёнғин назорати органларига албатта бериш;
в) объект (цех)да ёнғинга қарши тартиб-қоидаларни яхшилаш юзасидан оғзаки ёки ёзма шаклда тавсиялар бериш;
г) портлаш ёки ёнғин чиқишига сабаб бўлувчи ёнғин хавфи бўлган ишларни ва бошқа ишларни, улар объект маъмурияти ёки давлат ёнғин назоратининг маҳаллий органлари томонидан кўриб чиқилгунга қадар, ўтказишни тақиқлаш.
а) ёнғинга қарши тартиб-қоидага риоя қилинишини ва цехда ҳамда ўз сменасида ўт ўчириш воситаларининг доим тайёр бўлишини кузатиб туришга;
б) смена ишни тугатиши билан цехнинг ёнғинга қарши ҳолатини текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш ва кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бўлими (цехлар бир қанча сменаларда ишлаганда)нинг ишга киришувчи бошлиғига цех ўт ўчириш воситаларини топширишга;
в) ишга киришишда кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бўлинмаси аъзоларининг борлигини жанговар гуруҳ табели бўйича текширишга;
д) бўлимдаги кўнгилли ўт ўчириш дружинаси аъзоларининг ўзларига юкланган вазифаларни билишларини текшириш;
е) цехда ёнғин чиққанда, ўт ўчириш цехлари ва кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бошлиғи келгунга қадар, ёнғинни ўчиришга раҳбарлик қилишга;
ж) кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасига янги кирганларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича кўрсатмалар беришга мажбурдир.
а) цехдаги ва иш ўрнидаги ёнғинга қарши тартиб-қоидаларни билишлари, унга риоя этишлари ва буни бошқалардан ҳам талаб қилишлари;
б) жанговар гуруҳ бўйича ўз вазифаларини билишлари ва ёнғин чиққан ҳолларда уни ўчиришда фаол қатнашишлари;
в) цехда мавжуд бўлган ўт ўчириш техникаси ва дастлабки ўт ўчириш воситаларининг ишга тайёрлигини кузатиб боришлари ва барча аниқланган носозликлар тўғрисида кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинаси бўлинмаси бошлиғига ахборот беришлари;
д) дружина аъзоларига юкланган мажбуриятларни, дружина (бўлинма) бошлиғининг фармойишларини бажаришлари, жадвалда назарда тутилган машғулотларга қатнашишлари ва ўзларининг ёнғин-техникага оид билимларини оширишлари керак.
22. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналарини маблағ билан таъминлашга доир барча харажатлар улар ташкил этиладиган объектлар ҳисобидан амалга оширилади.
23. Ўт ўчириш автомобиллари ва мотопомпалардаги жанговар гуруҳлар таркибига кирувчи кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари аъзолари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳисобидан махсус кийим-бошлар тўплами (брезент курткалар, шимлар ва қўлқоплар, пахталик нимчалар ва шимлар) ҳамда чарм ёки кирза этиклари билан, ҳарбийлаштирилган ўт ўчирувчилар қисмлари учун белгиланган муддатга, таъминланадилар.
24. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари аъзоларининг иш вақтида ёнғинни ўчириш ёки аварияни бартараф этишда қатнашган пайтдаги меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат қонунчилиги нормаларига мувофиқ ишлаб чиқаришдаги ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобидан амалга оширилади.
25. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳисобига кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналарининг бутун шахсий таркиби ёнғин ёки аварияни бартараф этиш ишлари натижасида содир бўлган ўлим ёки шикастланиш ҳоллари учун ҳар бир дружина аъзосига 50 (эллик)та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида суғурта қилинади, бунда жабрланувчига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 февралдаги 48-сон қарорида назарда тутилган миқдорларда қопланади.
26. Кўнгилли ўт ўчирувчилар дружинасининг энг фаол аъзолари давлат ёнғин назорати ҳудудий ва маҳаллий органларининг илтимосига биноан корхона томонидан мукофотланишлари мумкин.
1. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари — ўқувчиларда жасурлик, ватанга содиқлик, тадбиркорлик, жамоатчилик ва ижодкорликни тарбиялаш, шунингдек, уларни жисмоний чиниқтириш, касбга йўллаш мақсадида ташкил этиладиган ўқувчиларнинг ихтиёрий бирлашмасидир.
а) ўқувчиларни тарбиялашда, уларни ҳар томонлама камол топтиришда, уларда фаол ҳаётий нуқтаи назарни шакллантиришда мактабга фаол ёрдам бериш;
б) давлат мулкини, фуқаролар ҳаёти, соғлиги ҳамда мол-мулкини ёнғинлардан сақлашда катталарга амалий ёрдам кўрсатиш;
в) ўт ўчириш ишининг асосларини, ёнғиннинг олдини олиш ва уни ўчириш, ёнғиндан жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш кўникма ва малакаларини эгаллаш;
3. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари турар жойлардаги умумтаълим мактаблари, болалар уйлари, интернат мактаблари, мактабдан ташқари муассасалар, ҳунар-техника билим юртлари, коллежлар, гимназиялар, лицейлар ва бошқа ўқув юртларида кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари, халқ таълими, ёнғиндан сақлаш органлари ва жамоат ташкилотлари томонидан ўқувчилар орасидан ташкил этилади.
4. Умумтаълим мактаблари, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасалар, ҳунар-техника билим юртлари, интернат мактаблар, коллежлар, гимназиялар, лицейлар ва бошқа ўқув юртлари маъмурияти кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари ва ёнғиндан сақлаш органлари кўмагида ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишловчи жамоатчи ташкилотини ўқитувчилар, тарбиячилар, шунингдек, ёнғиндан сақлаш органлари ходимлари орасидан танлайдилар ва тасдиқлайдилар.
Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишловчи жамоатчи ташкилотчиларни тайёрлаш кўнгилли ўт ўчириш жамоалари ташкилотлари томонидан ёнғиндан сақлаш, халқ таълими органлари билан биргаликда кўнгилли ўт ўчириш жамоалари ўқув комбинатлари, ўт ўчириш-техника марказлари, ўқитувчилар малакасини ошириш институтлари ва туман, шаҳарнинг энг яхши мактаблари негизида амалга оширилади.
а) ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ва ёнғин пайдо бўлган тақдирда қандай ҳаракат қилишни ўргатиш, дастлабки ўт ўчириш воситаларини ўрганиш ва ўт ўчириш техникаси, ўт ўчириш-техника анжомлари, алоқа воситалари, автоматик ўт ўчириш, ёнғин ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияси тизимлари билан танишиш;
б) мактаблар, болалар боғчалари, мактабдан ташқари муассасалар ва турар жойларда тарғиботнинг техник воситалари, мактаблар радио тармоқлари, деворий газеталар, фотомонтажлар, «чақмоқлар» ва ёш ўт ўчирувчилар бурчакларидан фойдаланиб болаларнинг ўт билан ўйнашишларидан келиб чиқадиган ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин-профилактика ишлари бўйича оммавий-тушунтириш ишларига жалб қилиш;
в) ўт ўчириш-амалий спорт машғулотлари ва мусобақалари, ёнғинга қарши танловлар, олимпиадалар, викториналар, слётлар ўтказиш, ташвиқот бригадалари, бадиий ҳаваскорлик жамоалари, болалар кинотеатрлари ташкил этиш, мусобақалар, экскурсиялар, походлар, рейдлар, дозорлар, ҳарбий-спорт ўйинлари ва ёшлар фестивалларида қатнашиш;
г) ўт ўчириш қисмлари, кўнгилли ўт ўчириш жамоалари, ўт ўчириш-техника мактаблари, ўқув марказлари, ўт ўчирувчиларнинг жасоратлари ҳақида ҳикоя қилувчи кўргазмалар, музейлар ва унутилмас жойларда бўлиш, ёнғин соқчилиги ва кўнгилли ўт ўчириш ташкилотлари тарихи ҳамда ходимлари тўғрисида янги материаллар тўплаш, мактаб музейлари ҳузурида шон-шуҳрат экспозициялари ташкил этиш, ёнғиндан сақлаш ва кўнгилли ўт ўчириш жамиятларининг хизмат кўрсатган ходимлари ҳамда фахрийлари, ўт ўчириш-амалий спорт чемпионлари ва уставлари билан учрашувлар уюштириш;
д) болалар техника ижодиётини ривожлантириш, ўт ўчириш-техник моделлаш, ёш ўт ўчирувчилар тўгаракларини ташкил этиш.
6. Мактаблар, интернатлар, билим юртлари ва бошқа ўқув юртларининг 12 ёшга етган ва ундан катта бўлган, дружиналарнинг ишида фаол қатнашиш истагини билдирган ўқувчилар ёш ўт ўчирувчилар дружиналари аъзолари бўлишлари мумкин.
7. Ёш ўт ўчирувчилар дружинаси камида 10 нафар дружиначилари бўлганда ташкил этилади ҳамда улар отряд ва гуруҳларга бўлиниши мумкин.
Ўқувчилар сони кам бўлган қишлоқ мактабларида таркиби камида 10 кишидан иборат бўлган ёш ўт ўчирувчилар дружиналарини ташкил этишга йўл қўйилади.
8. Ёш ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолигига қабул қилиш дружинанинг умумий йиғилишида оғзаки ариза асосида амалга оширилади. Жамоатчи ташкилотлар янги қабул қилинган барча ўт ўчирувчилар билан кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятлари кўмагида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиққан махсус дастур бўйича машғулотлар олиб борадилар. Ўқитиш тамом бўлиши билан ёш ўт ўчирувчилар зачёт топширадилар ва уларга ёш ўт ўчирувчилар дружинаси аъзоси гувоҳномаси, белгиси ва енгга тақиладиган уқа (шеврон) тантанали вазиятда топширилади.
9. Ёш ўт ўчирувчилар дружинаси ишига кундалик раҳбарликни мактаб ўқувчилар қўмитаси амалга оширади. Мактаб ўқувчилар қўмитаси ўз таркибидан дружина сардорини, унинг ўринбосарларини, отрядлар ва гуруҳлар сардорларини сайлайди. Кам сонли дружиналарда фақат дружина сардори ва унинг ўринбосари сайланади.
10. Ёш ўт ўчирувчилар дружинаси аъзолари кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятлари ҳудудий органлари ҳисобига парад, иш ва спорт кийими билан таъминланишлари мумкин.
а) ўқувчиларнинг барча қоидаларини бажариш, виждонан ўқиш, мактабда ва унинг ташқарисида намунали интизомни намоён қилиш;
6) ёш ўт ўчирувчи обрўси ва номини қадрлаш, дружина ишларида фаол қатнашиш, дружина сардори ва штаби топшириқларини ўз вақтида ҳамда аниқ бажариш;
г) тенгқурлар ва кичик ёшдаги болалар ўртасида ёнғиннинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш;
д) ёнғиндан сақлаш ва кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари мутахассислари раҳбарлигида турар жой сектори, болалар ва мактаб муассасаларида ҳосилни, пичанзорларни қўриқлаш бўйича ёнғин-профилактика ишларини ўтказишда қатнашиш ва бошқалар;
в) ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича ёнғиндан сақлаш маҳаллий органларига ва кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари ташкилотига ёрдам ва маслаҳат сўраб мурожаат қилиш;
г) дружинадаги фаол иши учун кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари ташкилотлари, халқ таълими, ёнғиндан сақлаш органлари томонидан ёрлиқлар, кўкракка тақиладиган нишонлар, қийматли совғалар, йўлланмалар билан тақдирланиш, ёш ўт ўчирувчиларнинг вилоят, республика ва халқаро слётларига юборилиш;
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўт ўчириш-техника ўқув юртларига ва ўт ўчириш мутахассисларини тайёрловчи бошқа ўқув юртларига ўқитишга юборилиш;
е) ёнғинни ўчириш, одамларни қутқариб қолиш, жониворлар ва моддий бойликларни эвакуация қилишдаги мардона ҳамда қатъий ҳаракатлари учун белгиланган тартибда ҳукумат мукофотлари билан тақдирланишга тавсия этилиш.
13. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари ишига ташкилий ва услубий раҳбарлик қилиш учун туман, шаҳар, вилоят ва республика штаблари ташкил этилади. Штаблар таркибига халқ таълими, ёнғиндан сақлаш органлари, кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятлари кенгашлари, матбуот, телевидение ва радиоэшиттириш, ижодий уюшмалар, спорт ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилади.
14. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишловчи штаб бошлиғи, унинг ўринбосарлари, штаб котиби ва аъзолари тегишли равишда туман, шаҳар халқ таълими, ички ишлар органлари ва кўнгилли ўт ўчирувчилар жамиятлари кенгашларининг биргаликдаги қарори билан тасдиқланадилар.
а) умумтаълим мактаблари, болалар уйлари, мактабдан ташқари муассасалар, ҳунар-техника билим юртлари, коллежлар, гимназиялар, лицейлар ва бошқа ўқув юртларига ёш ўт ўчирувчилар дружиналари, клублари, тўгаракларини, ўт ўчириш-амалий спорт секцияларини ташкил этишда ёрдам беради, дружиналар фаолиятини текширади, ижобий иш тажрибаларни умумлаштиради ва тарқатади, дружиналарга топшириқлар беради ва уларнинг иш режаларини мувофиқлаштиради, ёнғинларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
б) дружиналар, ёш ўт ўчирувчилар билан ишловчи жамоатчи ташкилотчиларнинг ҳисоботларини тинглайди, дружиналар аъзоларини рағбатлантиришга доир материалларни кўриб чиқади, мусобақалар, олимпиадалар, танловлар ва шу кабилар дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади;
в) ёш ўт ўчирувчилар дружиналарига ўт ўчириш қисмлари жамоалари, ўқув бўлинмалари ва ёнғиндан сақлаш ҳамда кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари бошқа ташкилотларининг оталик қилишларини ташкил этади.
16. Ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан ишловчи республика ва вилоят штаблари қуйи штаблар фаолиятига раҳбарлик қиладилар, ёнғинларнинг олдини олиш ишларининг шакл ва услубларини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқадилар, оммавий тадбирларни ташкил этадилар, штаблар ва ёш ўт ўчирувчилар дружиналарининг энг яхши иш тажрибаларини ўрганадилар ва ёядилар.
17. Ёш ўт ўчирувчилар билан олиб бориладиган ишлар (йиғинлар, семинарлар, слётлар, мусобақалар, кўриклар, экскурсиялар, походлар, рейдлар, викториналар ва бошқалар)ни амалга ошириш, болалар ўт ўчириш командалари учун деполар, спорт шаҳарча (майдонча)ларини, ўт ўчириш-техника кўргазмалари, ёш ўт ўчирувчилар саройлари ва клублари, болалар оромгоҳларини қуриш, дружиналар учун ўт ўчириш техникаси, жиҳозлар, асбоб-ускуналар, формали кийимлар, анжомлар, белги (нишон)лар, гувоҳномалар, спорт ашёлари, ўқув қўлланмалари, адабиётлар, маданий-оммавий ишлар учун буюмлар, тарғибот техника воситалари, идоравий ашёлар ва шу кабиларни харид қилиш, ёш ўт ўчирувчилар бурчакларини жиҳозлаш, дружина аъзолари ва ёш ўт ўчирувчилар билан ишловчи жамоатчи ташкилотчиларни ўқитиш, ўт ўчириш-амалий спорт секциялари устозларига ҳақ тўлаш харажатлари заминида ёш ўт ўчирувчилар дружиналари ташкил этилган муассасалар кўмагида кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари ва ёнғиндан сақлаш органлари маблағлари ҳисобига қопланади.
18. Ёш ўт ўчирувчилар билан амалий машғулотлар олиб бориш учун кўнгилли ўт ўчириш жамиятлари, ёнғиндан сақлаш органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар спорт базалари, жиҳозларни берадилар, мутахассислар, шунингдек, ўт ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар ва анжомлар ажратадилар.
1. Саноат корхоналари, муассасалар ва ташкилотларнинг муҳандислик-техника ходимларини, хизматчиларини ёнғинга қарши профилактика тадбирларини ўтказишда қатнашишга жалб қилиш, объектларда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ёнғинга қарши ҳимояни яхшилаш мақсадида ёнғин-техника комиссиялари ташкил этилади.
2. Ёнғин-техника комиссиялари маҳаллий шарт-шароитлардан келиб чиқиб, шунингдек, давлат ёнғин назорати органлари таклифига кўра саноат корхоналари, янги қурилаётган йирик объектларда, илмий-тадқиқот институтлари, ўқув юртлари, даволаш, соғломлаштириш, маданий-томоша муассасаларида, меҳмонхоналар, телерадио узатиш марказларида, йирик алоқа тармоқларида, аэропортлар ва темир йўл вокзалларида, жамоа хўжаликларида, қишлоқ хўжалиги корхоналарида ва бошқа объектларда ташкил этилади. Ёнғин-техника комиссиялари таркибига, одатда, бош муҳандис (раис), энергетик, технолог, механик, хавфсизлик техникаси муҳандиси, ёнғиндан сақлаш (дружинаси) бошлиғи, муҳандис-техник ходимлар ва корхона раҳбари хоҳишига кўра бошқа шахслар киритилади.
3. Ёнғин-техника комиссиялари давлат ёнғин назорати маҳаллий органлари билан доимо алоқада бўлишлари керак.
4. Ёнғин-техника комиссиялари ўз амалий ишларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган норматив ҳужжатларга ва мазкур Низомга амал қиладилар.
5. Ёнғин-техника комиссиялари корхоналар, муассасалар, ташкилотларда шу объект раҳбари буйруғи билан ташкил этилади.
а) ишлаб чиқариш-технология жараёнлари, агрегатлар, қурилмалар, лабораториялар, устахоналар, омборлар, базалар ва шу кабилар ишидаги ёнғин, портлаш ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлган бузилишларни аниқлаш ва бу бузилишларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
б) корхоналарнинг ёнғиндан сақлаш хизматига ёнғин-профилактика ишларини ташкил этиш ва ўтказишда, ишлаб чиқариш, омборхона, маъмурий ва бошқа бино ҳамда иншоотларда қаттиқ ёнғинга қарши тартибни ўрнатишда кўмаклашиш;
в) ёнғин хавфини камайтириш ва объектнинг ёнғинга қарши ҳимоясини яхшилашга оид рационализаторлик ва ихтирочилик ишини ташкил этиш;
г) ишчилар, хизматчилар ва муҳандис-техник ходимлар ўртасида ёнғинга қарши қоидаларга ҳамда ёнғинга қарши ўрнатилган тартибга риоя қилиш масалалари бўйича оммавий тушунтириш ишларини олиб бориш.
а) корхонанинг барча ишлаб чиқариш, омборхона, маъмурий ва бошқа хизмат биноларини ишлаб чиқариш-технология жараёнлари, аппаратлар, агрегатлар, электр хўжалиги, иситиш, вентиляция тизимлари ва бошқа қурилмалардаги ёнғин чиқиши хавфи бўлган нуқсонларни аниқлаш мақсадида йилига камида 2—4 марта (корхонанинг ёнғин-портлаш хавфига кўра) муфассал кўрикдан ўтказишлари;
б) аниқланган камчиликларни бартараф этиш йўллари ва усулларини белгилаш, ёнғинга қарши зарур тадбирларнинг бажарилиши муддатларини белгилаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишлари;
в) ишчилар, хизматчилар, муҳандис-техник ходимларга ёнғинга қарши мавзуларда кўрсатмалар бериш, суҳбатлар ўтказиш ва маърузалар уюштиришлари;
г) раҳбарлар ҳузурида ва техникавий кенгашларда корхоналарнинг ёнғинга қарши ҳолатлари тўғрисидаги масалаларни муҳокамага қўйишлари;
д) корхонанинг цехлари, омборхоналари, лабораториялари ва бошқа объектлари учун ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқномалар, қоидалар ишлаб чиқишда фаол қатнашишлари;
е) корхоналарда ёнғиндан сақлаш мутахассислари, илмий-техник ходимлар, касаба уюшмалари ташкилотлари, меҳнаткашлар фаоллари иштирокида ҳам бутун корхона, ҳам унинг айрим участкалари, цехлари, омборхоналарида ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича ёнғин-техника конференциялари, семинарлар ва кенгашлар ўтказишлари;
ж) корхоналар цехлари, омборхоналари, турар жойларининг ёнғинга қарши ҳолати ва ёнғиндан сақлаш ҳамда кўнгилли ўт ўчириш дружиналарининг жанговар тайёргарлиги кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказишлари, давлат ёнғин назорати органлари тавсия этган ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилишига эришишлари керак.
8. Зарур бўлган ҳолларда корхона раҳбари ёнғин-техника комиссиясига ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган бошқа тадбирларни ўтказишни ҳам топшириши мумкин.
9. Ёнғин-техника комиссиялари ўз ишини иш вақтида ташкил этади ва уни корхонанинг барча иш сменаларида олиб боради. Фавқулодда ҳолатлар (ёнғин, ҳалокат, авария, авария ҳолатлари ва шу кабилар)да ёнғин-техника комиссияси аъзолари объект раҳбарининг буйруғи билан куннинг исталган вақтида масалаларни ҳал этишга жалб қилинадилар.
10. Йирик саноат корхоналарида, умумобъект ёнғин-техника комиссияларидан ташқари, цех ёнғин-техника комиссиялари ташкил этилиши мумкин. Бу ҳолатда умумобъект ёнғин-техника комиссияси цех комиссиялари ишини назорат қилади ва уларга бошчилик қилади, бутун корхонанинг ёнғинга қарши аҳволини яхшилаш масалаларини ҳал этади ва ёнғин чиқиш хавфи кучли бўлган участкалар ҳамда ишлаб чиқариш-технология жараёни қурилмаларида ёнғиннинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади.
11. Умумобъект ёнғин-техника комиссияси, қоидага кўра, ўз ишини қуйидаги ихтисослашган секциялар бўйича ташкил этади:
а) ишлаб чиқариш-технология жараёнида ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарида ёнғин чиқиш хавфини камайтириш секцияси;
е) янги қурилиш ва реконструкция қилишдаги қурилиш нормалари ҳамда қоидаларида ёнғинга қарши талабларга риоя қилиш секцияси;
ж) вентиляция ва тутун чиқариш тизимларидан фойдаланишда ёнғинга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш секцияси;
12. Ёнғин-техника комиссияси давлат ёнғин назорати кўрсатмаларида назарда тутилган чора-тадбирларни бекор қилиш ва ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас,
Давлат ёнғин назорати чора-тадбирларини ўзгартириш ёки бекор қилиш зарур бўлган тақдирда комиссия ўз таклифларини корхона директорига тақдим этади. Директор бу масалани давлат ёнғин назорати органлари билан келишиб олади.
13. Ёнғин-техника комиссияси томонидан белгиланган ёнғинга қарши чора-тадбирлар далолатнома билан расмийлаштирилади ва у кенгайтирилган мажлисда кўриб чиқилгандан сўнг корхона раҳбари томонидан тасдиқланади ва улар белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
14. Комиссия томонидан таклиф этилган ёнғинга қарши чора-тадбирларнинг бажарилишини кундалик назорат қилиш бевосита корхона ёнғиндан сақлаш хизмати (кўнгилли ўт ўчирувчилар дружиналари) бошлиғига ёки унинг ўрнида ишловчига юкланади.