Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.1999 18.11.1992 йилдаги 539-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.11.1992 йилдаги 539-сон
Кучга кириш санаси
18.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.1999
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕСПУБЛИКА ПАХТА ЗАВОДЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта хом ашёсини тайёрлайдиган, қайта ишлайдиган, пахта толасини ва пахта маҳсулотини сақлайдиган ҳамда сотадиган барча ишлаб чиқариш бўғинларининг пухта ўзаро ҳаракатини таъминлаш, суиистеъмоллар ва республикадан ташқарига ғайриқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
колхозлар ва совхозлар етиштирган пахта хом ашёсининг ҳаммаси мажбурий тартибда тайёрлов пунктларига ёки пахта заводларига топширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг тайёрлов пунктларига ва пахта заводларига эга бўлган хўжаликлар тайёрланган ва қайта ишланган пахта хом ашёсининг миқдори ҳақида бош пахта заводи ва тегишли статистика органлари олдида ҳисобот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган пахта толасининг ҳаммаси, колхозлар ва совхозлар ихтиёрида қолдириладиган бажарилган топшириқ ҳажмининг 15 фоизини ва топшириқдан ортиқ бўлган миқдорни ҳам қўшганда, пахта заводларида хўжаликлар бўйича алоҳида-алоҳида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пахта толасини сотиш ва етказиб беришнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I) давлат топшириғида белгиланган (давлат ресурслари) пахта хом ашёсининг 85 фоизини қайта ишлаш ҳисобига олинган пахта толасини сотиш ва етказиб бериш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасининг, республика деҳқончилик саноати мажмуининг барча тизимлари совхозлардаги пахта заводларидагини ҳам қўшганда, кутилаётган пахта толасини ишлаб чиқариш ҳақидаги маълумотлари асосида пахта толаси давлат ресурсларининг умумий балансини, Ўзбекистондаги, МДҲ мамлакатларидаги истеъмолчиларга ва экспортга тақсимланишини ишлаб чиқади ҳамда кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси пахта толасини республика истеъмолчиларига, МДҲ мамлакатларига етказиб бериш ва экспорт қилишнинг белгиланган миқдор (квота)ларини тасдиқлайди. Квоталар Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари сифатида бажариш учун «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасига ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган квоталар асосида «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси уларни «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасининг ҳудудий давлат акционерлик бирлашмалари бўйича тақсимлайди ва заводлардан пахта толасини жўнатишга нарядлар беради. Экспортга жўнатиш учун нарядлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг лицензияси бўлган тақдирда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг пахта толасига тасдиқланган квоталари, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасининг нарядлари ва экспортга жўнатилаётганда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг лицензиялари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси хизматларининг бажаришлари учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг квоталаридан фойдаланганлик, пахта толасини республика истеъмолчиларига ва МДҲ мамлакатларига жўнатиш ва экспорт қилиш қандай бораётганлиги ҳақидаги, шунингдек, толанинг қолдиғи тўғрисидаги маълумотлар «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда умумлаштирилади ва ҳар ойнинг 5-кунида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II) пахта хом ашёси тайёрлаш давлат топшириғи бажарилишининг 115 фоизини ва топшириқдан ортиқчасини қайта ишлаш ҳисобига олинган пахта толасини сотиш ва етказиб бериш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасининг юқорида қайд қилинган ҳажмини эркин шартнома нархлари бўйича сотиш ҳуқуқи фақат давлатга пахта хом ашёсини топшириш юзасидан белгиланган йиллик топшириқларнинг бажарилишини таъминлаган хўжаликларга берилади. Бунда хўжалик билан пахта заводи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби республика Ҳукуматининг 1992 йил 13 майдаги 11-23-63-сон қарори билан тасдиқланган талабларга қатъий мувофиқ бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ичида, МДҲ мамлакатларига ва экспортга пахта толасини сотиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 7 октябрдаги 477-сон Фармонига ва республика Ҳукуматининг 1992 йил 17 октябрдаги 479-сон қарорига мувофиқ шу мақсадлар учун ташкил этилган ҳудудий уюшмалар орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар уюшмалари билан биргаликда хўжаликлар томонидан эркин сотилиши керак бўлган пахта толасининг миқдори ҳақидаги пахта заводларининг маълумотларини умумлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар уюшмалари хўжаликларнинг таклифлари бўйича ва улар толани истеъмолчиларга эркин шартнома нархларида етказиб бериш юзасидан тузган шартномалар (битимлар) асосида рухсат олиш учун Вазирлар Маҳкамасига талабномалар киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳудудий уюшмалар талабномаларини кўриб чиқиб, уларга рухсатнома беради ва қарорнинг нусхаларини «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасига ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига юборади. Аниқ пахта заводларидан пахта толасини жўнатиш учун «Ўздавпахтасаноатсотиш»нинг тегишли буйруғи асос ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тола экспортга етказиб берилаётган ҳолларда уюшмалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо фирмалари орқали битимларни расмийлаштирадилар ва республика хўжаликларини шу вазирликнинг тегишли лицензияси билан таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқорида санаб ўтилган тартиб ўз пахта заводларига эга бўлган хўжаликлар учун ҳам мажбурийдир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси, «Ўздавпахтасаноатсотиш»нинг буйруғи ва экспортга етказиб берилаётганда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг лицензияси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси хизматлари бажаришлари учун асос ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ҳудудий уюшмалар ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда пахта толасини сотиш қандай бораётганлигини умумлаштиради ва ҳар ойнинг 5-куни Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси республиканинг барча пахта заводларида ишлаб чиқарилган линт, ўлик тола ва момиқни давлат ресурсларига етказиб беришни ва «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси орқали сотишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, техник чигит пахта заводлари томонидан ёғ-экстракция заводларига жўнатилади, ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи, тахтакунжара ва шулха эса давлат ресурсларига топширилади. Хўжаликларга қайтарилиши лозим бўлган бажарилган топшириқ ҳажмининг 15 фоизи ва топшириқдан ортиқча пахта хом ашёси ҳисобига олинган ҳажмлар бунга кирмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси мазкур қарорни барча колхозлар, совхозлар ва пахта заводларига етказсинлар, пахта хом ашёсини қайта ишлаш, пахта толасини ва бошқа пахта маҳсулотларини сотиш тартибига қаттиқ риоя этилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш ўртоқ И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил январь ойида, кейинчалик — йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
539-сон