LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПҚ-3317-сонли «Кафолат суғурта компанияси» Акциядорлик жамияти фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аҳолининг, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг суғурта хизматларига эҳтиёжларини янада тўла қондиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг, «Асака» акциядорлик-тижорат банкининг ва Халқ банкининг очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатидаги «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Муассислар томонидан бошланғич устав фонди 500 млн сўм миқдорида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин, шу жумладан:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
2. Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси суғуртанинг мажбурий давлат турларини ўтказишга вакил қилинсин.
Суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
4. Белгилансинки, «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг ижро этувчи органи Бош директор бошчилик қиладиган Дирекция ҳисобланади, Бош директор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси ва компания ходимлари сони компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
6. «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси бир ой муддатда таъсис мажлисини ўтказсин ва ўз фаолияти Уставини белгиланган тартибда қабул қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
8. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг шаҳар бўлинмалари эгаллаб турган хизмат бинолари унинг устав фондига улуши сифатида «Кафолат» суғурта компаниясига берилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги бир ой муддатда «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компанияси Дирекциясини алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 22-сон, 180-модда)