Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тажриба тариқасида, рўйхати 2-иловада келтирилган академик лицейларга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус ҳудудларда ўтказиладиган тест синовлари билан биргаликда дастлабки ёзма имтиҳон асосида иқтидорли ёшларни саралаб олишнинг икки босқичли тизимини (кейинги ўринларда — икки босқичли тизим) амалга киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда, 1-иловада назарда тутилган фан олимпиадалари, танлов ғолиблари ва фанларни ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзлар мазкур академик лицейларга ўқишга қабул қилишда ҳам инобатга олиниши белгилансин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 17-банди Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар тизимидаги ҳарбий-академик лицейлар ҳамда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги академик лицейларнинг («Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари, Ички ишлар вазирлиги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва «Ёш чегарачи» ҳарбий-академик лицейи бундан мустасно) фуқаро таркибидаги (шаҳодатланмаган) маъмурий бошқарув, педагог ва бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 августдаги ПҚ-344-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 07/22/344/0704-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Саралаб олиш механизми/Имтиёз эгалари

Имтиҳон/Имтиёз мазмуни

Академик лицейларга иқтидорли ёшларни тест синовлари асосида саралаб олиш механизми

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан махсус павильонларда ўтказиладиган тест синовлари.

Тест синовлари қуйидаги бўлимлардан ташкил топади:

I бўлим — танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича тест синовлари;

II бўлим — интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича тест.

Фан олимпиадалари, танловлар ғолиблари ва фанларни ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзлар

Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO), Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO), Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO), Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO), Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI) халқаро фан олимпиадаларида иштирок этган ёки Халқаро Жаутиков Олимпиадаси (International Zhautykov Olympiad (IZhO), Халқаро Менделеев олимпиадаси, Ўсмирлар ўртасида Халқаро Табиий фанлар олимпиадаси (International Junior Science Olympiad (IJSO), Халқаро Математика мусобақаси (International Mathematics Competition (IMC)дағолибликни қўлга киритган умумтаълим муассасаларининг 8-9-синф ўқувчилари.

Академик лицейнинг мос йўналишига қабул параметрларидан ташқари имтиҳонсиз қабул қилинадилар.

Умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари орасидан фан олимпиадасининг республика босқичида 1 — 3-ўринлар ғолиблари.

Академик лицейнинг мос йўналишига ҳужжат топширганда, дастлабки ёзма имтиҳондан озод этилади ва ихтисослик фани бўйича тест синовидан максимал балл берилади.

Т/р

Сертификатлар номи

Тиллар/Фанлар

Минимал баллар

1.

International English Language Testing System (IELTS academic)

Инглиз тили

5

2.

Test of English as a Foreign Language (TOEFL)

IBT 42

3.

Cambridge Assessment English PET

B1

4.

Goethe-Zertifikat

Немис тили

B1

5.

TestDaf

B1

6.

Deutsches Sprachdiplom

B1

7.

Diplome d'Etudes en Langue Francaise (DELF)

Француз тили

B1

8.

Тest de Connaissance du Francais (TCF)

B1

9.

Бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича

Испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тили

B1

10.

Умумтаълим фани ва чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификат

тегишлилиги бўйича

B1*

Мазкур чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган ўқувчиларга академик лицейларга кириш тест синовларининг фанлар мажмуасига киритилган мос чет тили ва фанлардан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.

Академик лицейлар томонидан умумтаълим муассасаларининг иқтидорли ўқувчиларини жалб қилиш мақсадида 8-9-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган олимпиада ва танловлар ғолиблари.

Икки босқичли саралаб олиш тизими жорий этилган академик лицейларга ўқишга киришда дастлабки ёзма имтиҳондан озод этилади.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Академик лицей номи

1.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги академик лицей

2.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети ҳузуридаги академик лицей

3.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги академик лицей

4.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги академик лицей

5.

Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги академик лицей

6.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги академик лицей

7.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳузуридаги академик лицей

8.

Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги академик лицей

9.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳузуридаги академик лицей

10.

Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги академик лицей

11.

Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳузуридаги академик лицей

12.

Тошкент молия институти ҳузуридаги академик лицей

13.

Жиззах давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицей

14.

Наманган давлат университети ҳузуридаги академик лицей

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Академик лицейга ўқишга қабул қилиш, кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш.

1. Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги Низомни, шу жумладан, қуйидагилар асосида такомиллаштиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

а) қуйидагиларга рухсат этилмаслигини белгилаш:

академик лицейдан ўқишдан четлатилган ўқувчилар ўқишини тиклашга;

умумтаълим муассасаларидан академик лицейларга ўқишни кўчиришга;

академик лицейлараро ўқишни кўчиришга, қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари талабаларига ўқишни кўчириш учун белгиланган узрли сабаблар ҳамда умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари орасидан республика, шунингдек 8-9-синфлар битирувчилари орасидан халқаро нуфузли фан олимпиадалари ғолибларининг бошқа академик лицейлар мос йўналишларига ўқишни кўчириши бундан мустасно;

б) семестр якуни бўйича икки ёки ундан ортиқ фанни «қониқарсиз» баҳога ўзлаштирган ва тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш;

академик лицейлардан четлатилган ўқувчилар ўқишини яшаш жойи бўйича умумтаълим муассасасига кўчириш.

2021 йил 1 апрель

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), тизимида олий таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 15 апрель

2.

Барча фанлардан энг юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган 10 нафар ўқувчига академик лицей педагогик кенгаши қарорига кўра «Академик лицейимиз ифтихори» стипендиясини тўлаш.

1. Давлат бюджетидан академик лицейларга ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳар семестрда бир маротаба унинг якуни бўйича барча фанлардан энг юқори ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган 10 нафар ўқувчига академик лицей педагогик кенгаши қарорига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида «Академик лицейимиз ифтихори» стипендияси тўлаш тартибини белгилаш.

2021 йил 1 май

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Мазкур тартиб асосида ўзлаштириш кўрсаткичи юқори бўлган ўқувчиларга стипендиялар тўлаб бориш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб доимий

3.

Академик лицейлар учун икки йиллик тизимга мослаштирилган ҳамда ўқувчиларда муайян компетенцияларни шакллантиришга қаратилган таълим ва фан дастурлари асосида ўқув адабиётлари — дарсликлар, ўқув ва ўқув-методик қўлланмалар яратиш тизимини такомиллаштириш.

1. Академик лицейлар учун икки йиллик тизимга мослаштирилган ҳамда ўқувчиларда муайян компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув ва фан дастурлари асосида ўқув адабиётлари — дарсликлар (шу жумладан, мультимедиа иловалари билан), ўқув ва ўқув-методик қўлланмаларни яратиш тизимини халқаро тажрибалар (хусусан, ЮНЕСКО тавсиялари) асосида ислоҳ қилиш, бу борада қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш:

дарс ва факультатив машғулотлар олиб боришда илғор хорижий мамлакатлар ўқув адабиётларидан фойдаланишга рухсат бериш;

муқобил ўқув адабиётларини яратиш тизимига босқичма-босқич ўтиш;

вазирлик томонидан муқобил ўқув адабиётларига қўйиладиган аниқ талаб ва мезонларни белгилаш ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш;

муқобил ўқув адабиётларининг экспертизаси жараёнини рақамлаштирган ҳолда уни холислик, ошкоралик асосида қисқа муддатларда ташкил этиш;

ўрнатилган талаб ва мезонлар ҳамда тегишли апробация натижалари асосида экспертизадан ўтган муқобил ўқув адабиётларига гриф бериш;

бўйсунув бўйича олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида муқобил ўқув адабиётларидан ўқув жараёнида фойдаланиш ҳуқуқини бериш;

академик лицейлар кутубхоналарини зарур миқдордаги замонавий ўқув ва бадиий адабиётлар билан мунтазам таъминлаб бориш манбаларини белгилаш.

2021 йил 15 май

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Чора-тадбирлар дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 1 июнь

4.

Академик лицей педагог ходимларини ишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш.

Академик лицей педагог ходимларига қўйиладиган талабларни кучайтириш, онлайн тарзда вакант ўринларга ўтказилаётган танловларга оид маълумотларни эълон қилиш ҳамда аризаларни қабул қилиш, шунингдек, танлов асосида ишга қабул қилишнинг шаффоф ва марказлаштирилган электрон механизми яратилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил 1 апрель

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

5.

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш.

1. Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил 1 сентябрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев) тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил 15 сентябрь

6.

Академик лицейларда гуруҳ журнали, рейтинг дафтарчаси, ўқув машғулотлари, имтиҳон жадваллари, ўқувчилар ўзлаштириши, давомати, диплом ва академик маълумотномаларни рақамлаштиришни назарда тутувчи ахборот тизимини жорий этиш.

Барча академик лицейларда гуруҳ журнали, рейтинг дафтарчаси, ўқув машғулотлари, имтиҳон жадваллари, ўқувчилар ўзлаштириши, давомати, диплом ва академик маълумотномаларни рақамлаштиришни назарда тутувчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва унда, шу жумладан қуйидагиларни кўзда тутиш:

ўқувчилар ҳамда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун уларнинг ота-оналари (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) учун мазкур ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратиш;

ахборот тизимида ҳар бир академик лицей ўқувчилари ва педагоглари орасида йилига камида икки маротаба аноним ижтимоий сўров ўтказиш имкониятининг яратилиши;

сўровда ўқувчи-ёшларнинг академик фаолияти, таълим муассасасида яратилган шароит, таълим сифатига оид муаммолар каби масалаларнинг қамраб олиниши;

сўровнома Таълим инспекцияси билан биргаликда ишлаб чиқилиши;

сўровнома натижаларидан академик лицей ва бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасаси раҳбариятлари, шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Таълим инспекцияси фойдаланишлари мумкинлиги.

2021 йил 1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Содиқов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Ахборот тизимини жорий этиш.

2021/2022 ўқув йили

7.

Академик лицейларга ўқишга қабул қилиш параметрларини белгилаш.

1. Академик лицейларга ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш.

Ҳар йили 1 май

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов), тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

2. Академик лицейларга қабул параметрларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқлаш.

Ҳар йили 1 июнь

8.

Академик лицейларга ўқувчиларни қабул қилиш учун имтиҳонларни ташкил этиш.

1. Академик лицейларга кириш тест синовларини ўтказишнинг аниқ сана ва жойлари ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасалари, академик лицейлар веб-сайтларида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш.

Тест синовларини ўтказишдан камида 15 кун аввал

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев),

тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

2. Тест синовларини ўтказиш.

Ҳар йили июнь-июль ойлари

9.

Академик лицейларга ўқишга қабул қилиш учун ўтказиладиган тест синовлари мажмуасини тасдиқлаш.

1. Навбатдаги ўқув йилида йўналишлар бўйича тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуасини тасдиқлаш ҳамда уларни навбатдаги ўқув йили учун эълон қилиб бориш.

2. Мантиқий фикрлаш даражаси (IQ)ни аниқлаш бўйича тест учун тайёрланиши лозим бўлган адабиётлар рўйхатини тасдиқлаш ва эълон қилиш.

2021 йил 15 январь

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 ноябрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Давлат тест маркази (М. Каримов)

10.

Академик лицейлар ўқитувчиларининг малакасини ошириш.

Академик лицейларнинг иқтидорли ўқитувчиларини Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасининг стипендияси асосида хорижий мамлакатларда магистратура ва докторантурада ўқитишни, буюртмачи ташкилотнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида малака ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш.

Доимий

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва тизимида олий таълим муассасаси мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар учун Давлат бюджетида назарда тутилган мақсадли маблағлар, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, «Эл-юрт умиди» жамғармаси

11.

Академик лицейларга иқтидорли ўқувчиларни жалб қилиш.

Академик лицейларга иқтидорли ўқувчиларни жалб қилиш мақсадида умумтаълим муассасалари 8-9-синф ўқувчилари ўртасида шаффо? тарзда олимпиада ва турли танловлар ўтказиш, шунингдек умумтаълим муассасаларининг 5-6-синф ўқувчиларининг билими, қизиқиши ва шахсий сифатларини ўрганиш асосида ягона маълумотлар базасини яратиш ҳамда умумтаълим мактабларида академик лицейлар фаолияти, қабул шартлари ва имтиёзлар тўғрисида ўқувчиларни хабардор қилиш бўйича кенг тарғибот ишларини олиб бориш.

Доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), тизимида академик лицейлар бўлган олий таълим муассасалари

12.

Академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасасига ўқишга кириши даражаси бўйича таҳлиллар олиб бориш.

Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартибига мувофиқ белгиланган талабларнинг тегишли ўқув йилидаги ижроси доирасида академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасасига ўқишга кириши даражаси, таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимларига нисбатан кўрилган чоралар бўйича таҳлиллар ўтказиб, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Администрациясига ахборот киритиш.

2021 йил 1 май

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 1 октябрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), Давлат тест маркази (М. Каримов), тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)

Ў.Р. Саломов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

У.У. Шарифходжаев

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.У. Турдикулова

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари

А.Ж.. Ортиқов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт  ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

Э.М. Мухитдинов

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

Ж.И. Абруев

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

О.А. Пекось

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

Ш.И. Асадов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

О.А. Қўйсинов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари

С.Б. Раджабов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори ўринбосари

У.П. Умурзаков

Республика олий таълим кенгаши раиси

Р.И. Холмуродов

Самарқанд давлат университети ректори

К.Х. Каримов

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори

С.С. Ниязбеков

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи, комиссия котиби

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ташкил этиладиган ихтисослаштирилган мактаб/академик лицей номи

Ихтисослаштирилган мактаб/академик лицей жойлаштириладиган бино

I. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб фаолияти ташкил этиладиган таълим муассасалари

1.

Урганч давлат университети ҳузуридаги физика-математика ва информатика фанларига ихтисослаштирилган мактаб

Хоразм вилояти, Урганч шаҳар 6-сон умумий ўрта таълим мактаби

2.

Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги математика фанига ихтисослаштирилган мактаб

Нукус давлат педагогика институти қошидаги фаолияти тугатилган академик лицей

II. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб фаолияти ташкил этиладиган таълим муассасалари

1.

Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб

Ўзбекистон Миллий университети қошидаги фаолияти тугатилган академик лицей

2.

Самарқанд давлат университети ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб

Самарқанд давлат университети қошидаги Ургут тумани 3-сонли фаолияти тугатилган академик лицей

3.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги аниқ фанларга ихтисослаштирилган мактаб

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги фаолияти тугатилган Юнусобод академик лицейи

4.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳузуридаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги фаолияти тугатилган академик лицей

5.

Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали ҳузуридаги академик лицей

Фаолияти тугатилган Шаҳрисабз ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи филиали

6.

Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали ҳузуридаги академик лицей

Фаолияти тугатилган Оқолтин саноат касб-ҳунар коллежи

7.

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ҳузуридаги академик лицей

Фаолияти тугатилган Қизириқ қишлоқ хўжалик ва сервис касб-ҳунар коллежи

8.

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали ҳузуридаги академик лицей

Фаолияти тугатилган Ангрен хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 августдаги ПФ-183-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2022 й., 06/22/183/0721-сон)