Т/р | Маҳсулотнинг номи | ТИФ ТН коди | Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган сана* |
1. | Сигаретлар | 2402 20 900 0 | 2021 йил 1 январь |
1.1 | Бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар. | 2402 10 000 0 2402 20 100 0 2402 90 000 0 2403 11 000 0 2403 19 100 0 2403 19 900 0 2403 91 000 0 2403 99 100 0 2403 99 900 2 2403 99 900 8 2404 11 000 1 2404 11 000 9 2404 12 000 0 2404 19 000 1 2404 19 000 9 2404 91 000 2 2404 91 000 9 | 2022 йил 1 октябрь |
2. | Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари) | 2204, 2205, 2206, 2207, 2208 | 2021 йил 1 январь |
3. | Пиво маҳсулотлари | 2203 | 2021 йил 1 апрель |
4. | Маиший техника | 7321, 8403, 8414, 8415, 8418, 8422, 8423, 8450, 8508, 8509, 8510, 8516, 8518, 8519, 8521, 8525, 8527, 8528, 8539, 8540, 9405 | 2022 йил 15 апрель |
5. | Дори воситалари ва тиббий буюмлар | 3003, 3004 | 2022 йил 1 сентябрь |
6. | Сув ва салқин ичимликлар | 2009, 2201, 2202 | 2024 йил 1 март |
Чора-тадбирнинг номи | Амалга ошириш механизми | Амалга ошириш муддати | Масъул ижрочилар | |
1. | Ишлаб чиқариш ҳажмини, омборлардаги қолдиқларни ва маҳсулот реал вақт режимида жўнатилишини назорат қилиш мақсадида истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш. | 1. Истеъмол ва техник этил спиртини, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини, шу жумладан рухсатсиз қуйишнинг олдини олиш мақсадида рақамланган ноёб ҳимоялаш тамғаларини жойлаштириш юзасидан техник регламентга ўзгартиришлар киритиш. 2. Ускуналарга, ташиш қоидаларига, масофадан бошқаришга ва видеокузатувга, масъул идораларнинг ахборот тизимларига интеграциялаш ва бошқа талабларни кўрсатган ҳолда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартибини ишлаб чиқиш. 3. Aвтоматлаштирилган ўлчаш мосламаларини, техник регламентларда ҳамда истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартибида кўрсатилган бошқа махсус мосламаларни ўрнатиш. 4. Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар ахборот базаси билан интеграциялаш. | 2021 йил
| Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) (Р. Бобоев), |
2. | Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига нисбатан ўлчаш мосламаларини мажбурий равишда ўрнатиш нуқтаи назаридан лицензиялаш талабларини кучайтириш. | 1. Ҳисобга олиш мосламалари ўрнатилишини белгилайдиган талабларни назарда тутувчи намунавий лицензия шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2. Ҳисобга олиш мосламаларига талабларни белгилашни назарда тутувчи намунавий лицензия шартномаси лойиҳасини Давлат солиқ қўмитаси билан келишиш. 3. Истеъмол ва техник этил спирти, шунингдек, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда лицензия шартномалари янгиланишини таъминлаш. | 2021 йил
| Агентлик (Р. Бобоев), |
3. | Тайёр алкоголь маҳсулотларини мажбурий агрегациялаш тизимини жорий этиш. | 1. Тайёр алкоголь маҳсулотларини агрегациялаш юзасидан ихтисослаштирилган апликаторларга техник талабларни ишлаб чиқиш. 2. Истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда ихтисослаштирилган апликаторларни ўрнатиш. 3. Aлкоголь маҳсулотларини агрегациялаш жараёнини йўлга қўйиш. | 2021 йил
| Агентлик (Р. Бобоев), |
4. | Чакана ва улгуржи савдо субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг муомалага киритилишининг ишончлилигини текшириш юзасидан талабларни белгилаш. | Чакана ва улгуржи савдо қоидаларига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил | Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), |
5. | Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш ва ишлаб чиқариш линияларини ҳисобга олиш мосламалари ҳамда бошқа мосламалар билан жиҳозлаш талаблари бузилганлиги юзасидан жавобгарликни белгилаш. | Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий маркировкалаш, муомалага киритиш, муомалада айланиши ва уларнинг муомаладан чиқарилиши юзасидан белгиланган талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда мазкур ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотларни сотишдан олдинги чоракда олинган тушумнинг юз фоизигача миқдорда молиявий жарима ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқорининг икки юз бараваригача жарима солишни назарда тутиш. | 2021 йил 15 январь | Давлат солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), |