LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 мартдаги 125-сонли «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг суғурта ҳимоясини такомиллаштириш ва ишнинг пировард натижаларидан уларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
қарорнинг номидаги, кириш қисмидаги, 1, 4, 6-бандларидаги, шунингдек, 1-илованинг сарлавҳасидаги «жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг иккинчи хатбоши «қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили» сўзларидан кейин «(боғлар ва узумзорлар ҳосилидан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин;