Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида
1. Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юк хатига оид 2008 йил 20 февралда Женева шаҳрида имзоланган Қўшимча баённомасига қўшилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга ошириш учун масъул орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 сентябрь,
ПҚ-4842-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 07/20/4842/1323-сон)