1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 4-модда, № 11, 792-модда, № 12, 891-модда) 20-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти томонидан таъминланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти юридик шахс бўлиб, унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг тузилмаси, низоми, штатлари, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатлари муддатига боғлиқ бўлмайди, котибият мудири бундан мустасно.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг мудири тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари орасидан унинг ваколати муддатига тайинланади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳрига ҳамда бланкаларига эга бўлади.
Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибиятининг намунавий тузилмаси ва намунавий низоми Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан тасдиқланади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги 706-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 9, 588-модда; 2020 йил № 8, 488-модда) 16-моддасининг биринчи қисмидаги «Вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари» деган сўзлар «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши котибияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.