Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини ташкил қилиш тўғрисида» 1997 йил 25 февралдаги ПФ-1713-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзагросуғурта» компанияси томонидан амалга ошириладиган суғуртанинг асосий турлари рўйхатига, банк кредитларини тўламаганлик учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ва фьючерс контрактлари бўйича аванс тариқасида бериладиган маблағлар қайтарилишини суғурталаш схемаларига 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси, Молия вазирлиги, «Пахта-банк», «Ғалла-банк» ва «Мевасабзавотбанк» билан биргаликда:
икки ҳафта муддатда хўжаликнинг молиявий аҳволи ва тўлов қобилияти тўғрисида ҳар йили ортиб борувчи якуний маълумотлар билан тўлдириб бориладиган хўжалик паспортининг намунавий шаклини ишлаб чиқсинлар;
икки ой муддатда, паспортнинг кўрсатиб ўтилган намунавий шаклига мувофиқ, хўжаликларни ялпи хатлашдан ўтказсинлар, компаниянинг суғурта полисини ва банк кредитини олишга даъвогар бўлиш мумкин бўлган хўжаликлар рўйхатини аниқласинлар.
3. «Ўзагросуғурта» давлат акциядорлик суғурта компанияси бир ой муддатда қарз олувчига қўйиладиган намунавий талабларни ва улар албатта бажарилган тақдирда суғурта полиси берилишини ҳамда қишлоқ товар етиштирувчиларини суғурталашни таъминлаш бўйича бошқа зарур норматив-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
суғурта полиси «Ўзагросуғурта» компаниясининг хизмат кўрсатувчи бўлимига топширилган паспорт нусхасига мувофиқ хўжаликнинг ишлаб чиқариш молиявий аҳволи ўрганилгандан кейин ва қарз олувчига қўйиладиган намунавий талаблар бажарилган тақдирда берилади;
хўжалик билан банк (тайёрлов ташкилоти) ўртасида ликвид мол-мулк гарови шартномасини тузиш суғурта полиси беришнинг шарти ҳисобланади, уни давлат рўйхатидан ўтказиш, суммасидан қатъи назар, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар ҳокимликларининг адлия бошқармаларида амалга оширилади;
суғурта полиси банкка топширилади ва у кредит олиш учун тавсия-кафолатнома ҳисобланади. Шу билан бирга суғурта компаниясини банкка кредит бериладиган ҳар бир лойиҳа бўйича хулоса беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Раис бошқарадиган Бошқарув «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг ижро этувчи органи ҳисобланади. Компания Бошқарувчи раиси мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилади.
«Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ва унинг ижро этувчи аппарати тузилмаси 4, 5 ва 5а-иловаларга мувофиқ маъқуллансин. Компания ходимлари сонининг (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 2000 кишидан, шу жумладан, компания ижро этувчи аппарати ходимлари чекланган сонининг 60 кишидан иборат бўлишига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзагросуғурта» компанияси тизими ходимларини аттестациядан ўтказиш учун компания раҳбариятидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Марказий банки вакилларидан иборат таркибда Комиссия тузилсин. Аттестация уч ой муддатда тугаллансин.
Комиссияга ходимларни аттестациядан ўтказиш якунлари бўйича уларни компания тизимида ишга жойлаштириш ёки буни рад этиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин.
6. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси бир ой муддатда таъсис мажлисини ўтказсин ва ўз фаолияти Уставини белгиланган тартибда қабул қилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясини очиқ турдаги акциядорлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
8. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясига ва унинг маҳаллий бўлинмаларига Давлат суғуртаси бош бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари эгаллаб турган хизмат бинолари бириктириб қўйилсин.
9. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги унинг суғурта жамғармасини тўлдириш учун 1998 йилдан бошлаб маблағлар ажратишни назарда тутсин.
«Ўзбекистон Республикаси давлат суғурта органлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 31 декабрдаги 605-сон;
«Жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат қишлоқ хўжалик корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1995 йил 4 апрелдаги 116-сон;
«Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртасига доир суғурта тўловлари ставкалари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1995 йил 21 августдаги 329-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
1. Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар қайтарилиши учун қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини суғурта қилиш.
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган ва фьючерс контрактлари бўйича маблағлар қайтарилишини суғурта қилиш.
2. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қишлоқ хўжалиги экинларини қайта экишни ва оласига экишни суғурта қилиш.
5. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг табиий пичанзорлари, яйловлари ҳосилини ва тут дарахтлари баргларини суғурта қилиш.
Қишлоқ жойлардаги давлат, хусусийлаштирилган, қўшма, кичик ва ўрта корхоналар мол-мулкини суғурта қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қишлоқ хўжалиги корхонаси олинадиган кредитнинг техник-иқтисодий асосланиши илова қилинган ҳолда кредит бериш тўғрисида банкка ариза беради.
2. Банк қишлоқ хўжалиги корхонаси билан кредит шартномасини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилиши Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида амалга ошириладиган ликвидли мол-мулкнинг гаров шартномасини тузади.
3. Қишлоқ хўжалиги корхонаси ҳужжатлар туркуми (кредит шартномаси, олдинги давр учун бухгалтерия баланси, кредит суммасидан фойдаланиш бўйича шартномалар, контрактлар ва бошқаларни)ни «Ўзагросуғурта» компанияси бўлимига беради.
4. «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлими кредит шартномасини кўриб чиқади, кредитдан фойдаланиш мақсадини, қишлоқ хўжалиги корхонасининг паспортига мувофиқ унинг молиявий аҳволини ўрганади ҳамда қишлоқ хўжалиги корхонаси билан банкнинг кредитини қайтармаслик таваккалчилиги шартномасини, шунингдек, гаровга қўйилган мол-мулкнинг суғурта шартномасини тузади.
5. Қишлоқ хўжалиги корхонаси суғурта шартномаси асосида «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлими счётига ҳисоблар чиқилган суғурта тўловлари суммасини ўтказади. Суғурта шартномаси тузилган кунда хўжаликда маблағ мавжуд бўлмаган тақдирда банк ҳисоблаб чиқилган суғурта тўловларини кредит суммасидан ушлаб қолади ва уларни уч кун ичида компания бўлинмаси счётига ўтказади.
6. «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлими қишлоқ хўжалиги корхонасига суғурта полиси, шунингдек, кредит берилиши керак бўлган лойиҳа юзасидан хулоса беради.
8. Кредит ёки унинг бир қисми қайтарилмаган тақдирда банк ва қишлоқ хўжалиги корхонаси «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимига суғурталаш бошланганлиги тўғрисида билдиришнома юборади.
10. «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлими банкка гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланмаган қисми учун суғурта қопламаси тўлайди.
11. Суғурта қопламаси тўлангандан кейин тўланган қоплама доирасида қишлоқ хўжалиги корхонасининг қарзини ундириш ҳуқуқи «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимига ўтади ва бўлим қарзни ундиришни Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун қишлоқ хўжалиги корхоналарига бериладиган аванс суммасини белгилайдилар.
2. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари аванс тўловлари олувчи хўжаликлар билан ҳаридоргир мол-мулкни гаровга қўйиш шартномаларини тузадилар, уларни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ҳокимликларининг адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтказадилар.
3. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари аванс тариқасида берилган маблағларни тўламаслик таваккалчилигини суғурталаш шартномаси тузиш тўғрисида «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимларига мурожаат қиладилар.
4. 4а. «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимлари ҳужжатлар пакети (аванс тариқасида бериладиган ссуда маблағлари бериш шартномалари ва уларга иловалар)ни, қишлоқ хўжалиги корхонасининг молиявий аҳволини унинг паспортига мувофиқ ҳолда кўриб чиқадилар ва «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари билан аванс тариқасида берилган маблағларнинг суғурталаниши шартномаларини, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан эса гаровга қўйилган мол-мулкни суғурталаш шартномаларини тузадилар.
5. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари шартнома асосида ҳисоблаб чиқилган суғурта тўловлари суммасини «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимлари счётига ўтказадилар.
6. «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимлари «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмаларига суғурта полисини берадилар.
7. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари қишлоқ хўжалиги корхоналарига аванс берадилар.
8. Қишлоқ хўжалиги корхонаси маҳсулот етиштиради ва уни «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмаларига сотади.
9. Аванс тариқасида берилган сумма ёки унинг бир қисми тўланмай қолган ҳолларда «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ёки «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари бу ҳақда сабаблари кўрсатилган ҳолда, «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимларига хабар қиладилар.
10. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ёки «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлинмалари гаровга қўйилган мол-мулкни ундириш учун мурожаат қиладилар.
11. «Ўзагросуғурта» суғурта компаниясининг бўлимлари гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланмаган қисмидаги суғурта тўлови суммасини «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ёки «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бўлимлари счётига ўтказадилар.
12. Суғурта тўлови тўлангандан сўнг тўланган суғурта тўлови доирасида қарзни ундириш ҳуқуқи «Ўзагросуғурта» суғурта компанияси бўлимларига ўтади, улар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиқ қонунчилиги билан белгиланган тартибда қарзларни ундириб оладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.