Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари — «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозими тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозими киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда таклифлар тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 сентябрь,
ПҚ-3941-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 07/20/3941/0901-сон)