Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ФАРМОЙИШИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида» 2019 йил 4 октябрдаги ПҚ-4479-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан 2019 йил 21 октябрь куни «Тошкент сити» ҳалқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги «Конгресс-ҳолл» саройида асосий байрам тадбири ўтказилганлиги;
«Тошкент сити» ҳалқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги «Конгресс-ҳолл» саройида ўтказилган байрам тадбирига вақтинчалик саҳна (кейинги ўринларда — объект) қурилганлиги;
объект бўйича буюртмачи этиб — Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси, бош лойиҳачи ва пудратчи этиб — «Трест 12» АЖ белгиланганлиги;
объектда ҳақиқатдан бажарилган лойиҳа ва қурилиш ишлари қиймати 89,8 млн. сўмни ташкил этганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига ҳақиқатда бажарилган лойиҳа ва қўрилиш ишлари учун 89,8 млн. сўм маблағни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратсин.
3. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 май,
254-Ф-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 09/20/254-Ф/0609-сон)