11.05.2020 йилдаги 276-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги корхоналарнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш ва тўлов қобилиятини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» АЖ таркибига кирувчи «Фарғонаазот» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, молиявий ҳолатини соғломлаштириш орқали жамиятнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қаpop қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2001 — 2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатлари остида «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (кейинги ўринларда — Ўзмиллийбанк) кредитларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасида натрий хлорат ва магний хлорат дефолианти ишлаб чиқаришларини реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 28 январдаги 41-сон қарорига мувофиқ йилига 20 минг тонна натрий хлорат ва 11,8 минг тонна магний хлорат дефолианти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришлар реконструкция қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғона «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмасида концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қурилишини тугаллаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 484-сон қарорига мувофиқ йилига 360 минг тонна концентрацияланмаган азот кислотаси ва 450 минг тонна аммиакли селитра ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ишлаб чиқаришлар қурилиши амалга оширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Фарғонаазот» АЖда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талабнинг мавсумийлиги, молиявий-иқтисодий ҳолатга салбий таъсир кўрсатган бошқа омиллар ҳисобига Ўзмиллийбанк томонидан ажратилган кредитлардан умумий қарздорлик суммаси 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 35,8 млн долларни, шундан: асосий карз — 3,3 млн доллар, фоизлар — 32,5 млн долларни ташкил этганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзмиллийбанк ва «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан мазкур қарздорликни миллий валютага ўзгартирган ҳолда тўлов муддатини 2022 йилнинг декабрь ойига қадар узайтиришни кўзда тутган ҳолда кредит шартномалари шартларига ўзгартириш киритиш тўғрисида таклиф киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Ўзмиллийбанкнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғонаазот» АЖ инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзмиллийбанк томонидан хорижий валютада ажратилган кредит суммасини қайтариш муддатини 2022 йил декабрга қадар узайтириш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзмиллийбанкка «Фарғонаазот» АЖнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилган кредит қолдиқларини миллий валютага конвертация қилиш ҳамда улар бўйича фоиз ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасида белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва «Фарғонаазот» АЖ томонидан кредит мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан Ўзмиллийбанкка берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзкимёсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Фарғонаазот» АЖ молиявий ҳолатини соғломлаштириш ва тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, натрий хлорат, магний хлорат дефолианти, концентрацияланмаган азот кислотаси ва аммиакли селитра ишлаб чиқаришлари қувватларидан самарали фойдаланган ҳолда Ўзмиллийбанк олдидаги кредит қарздорлигини ўз вақтида ва тўлиқ сўндиришнинг қўшимча чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Т.А. Ишметов ва «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ раиси А.К. Мирсоатов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
276-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.05.2020 й., 09/20/276/0572-сон)