28.04.2020 йилдаги 08-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январдаги Ф-5537-сонли фармойиши билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорлари;
4. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг учинчи қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс фақат мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаган ҳолдагина, жавобгар бўлади.
9. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 117-моддасининг 2-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганда, яъни тараф даволаш муассасасида бўлганда, шунингдек, тарафлардан бирортасида судга келишга монелик қиладиган, тиббиёт муассасасининг маълумотномаси билан тасдиқланган касаллик мавжуд бўлганда, иш бўйича иш юритиш суд томонидан тўхтатилиши мумкин.
хўжалик юритувчи субъектлар ва божхона органлари ўртасидаги божхона имтиёзларини қўллаш масалалари бўйича низоларни кўришда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган товар Фармоннинг 1-иловасида кўрсатилган товарларга кириши ёки кирмаслиги, қурилиш материаллари коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун, товарлар эса, улар фаолият кўрсатиши учун олиб кирилганлиги аниқланиши ва унинг натижаси бўйича низо юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши лозим;
солиқ органларининг солиқ қарздорлигини мажбурий ундириш тўғрисидаги даъво аризаларини кўриб чиқишда жавобгар (солиқ тўловчи) Фармон 4-бандининг «а» кичик бандида кўрсатилган субъектларга кириши ёки кирмаслиги аниқланиши, агар кирганда — солиқ тури ва солиқ ҳисобланган давр, солиқ органи томонидан қўлланилган солиқ ставкаси аниқланиши ва унинг натижаси бўйича низо юзасидан тегишли қарор қабул қилиниши лозим;
карантин жорий этилган пайтдан бошлаб ва 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган қарздор — юридик шахснинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида аризалар келиб тушганда бундай аризаларни ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда қабул қилиш рад этилиши, агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш бўйича иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мос ҳолда тугатилиши лозим. Ушбу қоида банкротликнинг соддалаштирилган тартибида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаларга, шунингдек, кўрсатилган чеклов чоралари киритилгунга қадар молиявий қийинчиликларга дуч келган қарздор — юридик шахснинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризаларга нисбатан татбиқ этилмайди;
13. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли Фармони қоидаларини инобатга олган ҳолда, агар 2020 йил 1 октябрга қадар бўлган давр мобайнида кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ишларни кўришда қарздор томонидан кредит бўйича тўловлар карантиннинг амал қилиш даврида молиявий қийинчиликларга дуч келганлиги сабабли кечиктирилганлиги ва шу сабабли қарздор кечиктириш ҳуқуқига эга эканлиги аниқланганда, арз қилинган талабни қаноатлантириш рад этилиши лозим. Бундай қарор жорий этилган карантин режими қарздорларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатганлиги аниқланганда, қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига жарима санкцияларини ундириш ва ундирувни гаров таъминотига қаратиш тўғрисидаги даъволар бўйича ҳам қабул қилинади.