Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 281-сонли «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита тўғрисида низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳайъати аъзоларининг сони 7 (етти) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
|
1. Ахмедов Абдугапур Туйчибаевич |
— |
Раис |
|
2. Комилов Музаффар Муротович |
— |
Раиснинг биринчи ўринбосари |
|
3. Эшнаев Дилшод Мухитдинович |
— |
Раис ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Раис ўринбосари |
|
4. Ғуломова Дилбар Мухамедхановна |
— |
Раис ўринбосари |
|
5. Шарипов Собитжон Насимович |
— |
Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори ўринбосари |
|
6. Агзамов Ахрор Абзалович |
— |
Ташкилий-назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи |
|
7. Хакимов Мухиддин Фазлиддинович |
— |
Дииий-маърифий ташкилотлар ва диний соҳа ходимлари билан ишлаш бўлими бошлиғи |
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Ҳайъати аъзолари тўғрисида» 2004 йил 3 июндаги 255-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 январь,
37-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2020 й., 09/20/37/0075-сон)