LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати) номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича имзоланадиган янги шартномаларнинг чегараланган ҳажми 4 миллиард АҚШ доллари ҳамда Давлат бюджетидан қайтариладиган ташқи қарзни ўзлаштиришнинг чегараланган ҳажми 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.