07.01.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2589-4
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 07.01.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2589-4
Кучга кириш санаси
07.01.2020
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2020 йил 6 январдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апредаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. «Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 2589, 2014 йил 28 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 24 декабрдаги 32-12/3647-сон ва 30 декабрдаги 32-12/3698-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.