14.09.2019 йилдаги ПҚ-4452-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4024-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Техник кўмаклашиш маркази» давлат унитар корхонасини штат бирликлари ва амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига бериш ва уни «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси этиб қайта номлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник воситалардан фойдаланиш, веб-сайтлар яратиш, шунингдек, ахборот порталлари ва веб-ресурсларни ривожлантириш ва жадаллаштириш масалаларида техник кўмак беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида «рақамли ва ахборот жамияти»ни шакллантириш, шунингдек, техник инфратузилмани ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш, улар ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлаш, ташқи хостинг майдончалари билан интеграция масалалари бўйича консалтинг хизматлари кўрсатишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида қонунлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари, техник шартлар лойиҳалари, лицензиялаш ва тартибга солиш меъёрлари ва қоидалари юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни ишлаб чиқишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзкомназорат бир ой муддатда Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш марказининг низомини ва тузилмасини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизликни тартибга солиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзкомназорат «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш, мониторинг қилиш, ўрганиш ва текширишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзкомназорат ва марказларнинг жорий таъминоти (иш ҳақининг амалдаги тартиби, давлат устамалари ва қўшимчаларни сақлаб қолган ҳолда), моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ходимлари меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, Ўзкомназорат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини бузган ахборот соҳаси субъектларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзкомназорат ва «Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази» ДУК Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 29-уй манзилидаги бинода оператив бошқариш ҳуқуқи асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Киберхавфсизлик маркази» ДУК Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 31-уй манзилидаги бинода оператив бошқариш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзкомназорат манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4452-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-141-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.09.2019 й., 07/19/4452/4207-сон; 25.07.2026 й., 06/26/141/0776-сон)