Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023 12.07.2019 йилдаги ПҚ-4392-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги машинасозлигини комплекс ривожлантиришни самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш ва кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш бўйича иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирларини фаоллаштириш ва кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси лавозими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раисига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, лизинг ва сервис хизмати кўрсатиш тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасида 6 нафар ходимдан иборат, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг умумий сони доирасида 3 нафар ходим ҳисобига қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, янги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган штат жадвалини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг маслаҳатчиси — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раисининг функционал вазифаларини ҳамда Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, янги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров ўн кун муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 12 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4392-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.07.2019 й., 07/19/4392/4219-сон)