LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келинишини тартибга солиш ва юридик шахс бўлмаган ҳолда савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 1996 йил 1 сентябрдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарлар келтиришда, божхона расмийлаштиришининг белгиланган тартиби ва шартларини қўллаш билан биргаликда, божсиз олиб киришнинг белгиланган нормаларидан ортиқ бўлган товарлар қийматининг 15 фоизи миқдорида товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундирилади.
Товарлар жисмоний шахслар номига Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан келганда ҳам товарлар олиб келинганлиги учун йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товар олиб келинганлиги учун йиғим ундириш ва бюджетга тўлаш тартибини;
жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни божсиз келтиришнинг чекланган нормаларини тасдиқласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар олиб келувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни компьютерда ҳисобга олиш, сақлаш, бериш ва қайта ишлаш тизимини бир ой муддатда ишлаб чиқсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.