21.11.2019 йилдаги 939-сон
Ўзбекистон Республикаси томонидан Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси ратификация қилинганлиги муносабати билан ҳамда Конвенция қоидаларидан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқларини амалга ошириш ҳамда мажбуриятлари самарали бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси (кейинги ўринларда Конвенция деб аталади) амалга оширилиши учун масъул ваколатли орган этиб белгилансин.