[
ОКОЗ:
1.
15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.06.00 Фуқароларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлашни амалга оширадиган жамоат ташкилотлари]
[
ТСЗ:
1.
Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг
қарори
«Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 20 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2575-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 749-сон «Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2014 йил 24 мартдаги 6 ва 4-сон «Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликдан ўтиши лозим бўлган чақирилувчиларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори
(рўйхат рақами 2575, 2014 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 16-сон, 183-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг Марказий кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 31 октябрь,
34-сон
Фавқулодда вазиятлар вазири в.б. Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 31 октябрь,
28-сон
Келишилган:
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2019 йил 31 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2019 й., 10/19/2575-1/4039-сон)