LexUZ шарҳи
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПФ-5787-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда спорт инвентарлари билан жиҳозлаш лойиҳаларини амалга оширишда буюртмачи функциясини бажарувчи давлат унитар корхонаси шаклидаги Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси (кейинги ўринларда Инжиниринг компанияси деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.