Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифалари

1.

Ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар (эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун — 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш)

2.

Ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналар

3.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари

4.

Одам савдоси қурбони бўлган шахслар

5.

Кам таъминланган оиланинг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари

6.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар

7.

Меҳнат органлари томонидан ишсиз деб эътироф этилган шахслар

8.

Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази