Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги «2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4165-сон қарорини ижро этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ядро-энергетика дастурини атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш талабларига жавоб берадиган малакали кадрлар билан ўз вақтида ва тўлақонли таъминлаш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5484-сон Фармонига мувофиқ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Атом ядроси ва элементар зарралар физикаси, тезлаштирувчи техника», «Ядро физикаси ва ядро технологиялари (қўллаш соҳалари бўйича)», шунингдек, Самарқанд давлат университетида «Атом ядроси ва элементар зарралар физикаси, тезлаштирувчи техника» янги магистратура мутахассисликлари очилди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3875-сон қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида атом соҳаси учун кадрлар тайёрлашда таянч олий таълим муассасаси ҳисобланувчи «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (Россия Федерацияси) филиали ташкил этилиб, «Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси», «Ядро физикаси ва технологияси», «Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси», «Электр энергетикаси ва электр техникаси» йўналишлари бўйича талабаларни ўқитиш йўлга қўйилди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-параграфнинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-бобнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-бобнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Молиялаштириш манбалари

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида мутахассисларни ўқитишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва уларни атом соҳасига бириктириш

1.

Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига, шунингдек, Профессионал таълим йўналишлари, мутахассисликлари ва касблари классификаторига атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларини киритиш.

1. Атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Классификаторларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2020 йил

апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Мухитдинов),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Фанлар академияси (Юлдашев)

2.

Атом электр станциясининг (кейинги ўринларда — АЭС) ташкилий тузилмаси ва штат жадвалидан келиб чиққан ҳолда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига янги лавозимлар киритиш.

Классификаторга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2020 йил

декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Мухитдинов),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Фанлар академияси (Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

3.

Атом энергияси объектларини ишлатиш учун керакли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим қилиш тартибини тасдиқлаш.

Лицензия бериш тартибини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2019 йил

декабрь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ташкенбаев),

«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Фанлар академияси (Юлдашев)

4.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат таълим стандартларини, шу жумладан ядро технологияларини етказиб берувчининг амалдаги стандартларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат таълим стандартлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган давлат таълим стандартлари асосида ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

июнь

2020 йил

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

«Ўзстандарт» агентлиги (Сатторов),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

5.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартибини тасдиқлаш.

1. Ҳукуматнинг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2. Ядровий қурилмалар, сақлаш пунктлари ходимлари ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият олиб борувчи юридик шахслар атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатномалар олиши зарур бўлган иш турлари рўйхатини шакллантириш.

3. Бажарадиган фаолиятига қараб атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида иш олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатномалар олиши лозим бўлган ходимлар лавозимлари рўйхатини шакллантириш.

2020 йил

июнь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Фанлар академияси (Юлдашев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

6.

Халқаро атом энергияси агентлиги (кейинги ўринларда — МАГАТЭ) тавсияларини ҳисобга олган ҳолда АЭС объектларидан фойдаланиш учун кадрларга қўйиладиган зарур малакавий талабларни тасдиқлаш.

Кадрларга қўйиладиган малакавий талаблар бўйича идоравий норматив ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Мухитдинов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

7.

АЭСнинг оператив ва таъмирлаш ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини тасдиқлаш.

Аттестациядан ўтказиш тартиб-таомилларини тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2021 йил

декабрь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(Мухитдинов)

8.

Ядро қурилмалари ва (ёки) сақлаш пунктлари ходимлари айрим тоифаларининг, шунингдек, ушбу объектларда назорат функцияларини амалга оширувчи атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи орган ходимларининг меҳнат шароитларининг ва ижтимоий-маиший таъминоти хусусиятларини тасдиқлаш мақсадида меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

2021 йил

июнь

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Мухитдинов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Фанлар академияси (Юлдашев),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

II. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида мутахассислар, олий малакали илмий ходимлар ва ишчи кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш

9.

Ядровий технологиялар етказиб берувчиси билан АЭС ташкилий тузилмаси ва штат жадвалини келишиш.

1. АЭС қурилиши бўйича асосий Контрактнинг кадрлар тайёрлашга доир тегишли иловаларини муҳокама қилиш.

2. АЭСнинг ташкилий тузилмаси ва штат жадвалини келишиш.

3. Олий ва касб-ҳунар маълумотга эга мутахассислар, олий малакали илмий ходимлар ва ишчилар тайёрлаш учун мутахассисликлар (ихтисосликлар) рўйхатини белгилаш.

4. АЭС қурилиши бўйича Контрактни имзолаш.

2019 йил

декабрь

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

10.

Ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи ташкилотларнинг қисқа ва узоқ муддатли даврда кадрларга бўлган эҳтиёжини шакллантириш.

Кадрларга бўлган эҳтиёжни қисқа ва узоқ муддатли давр учун ҳисоблаб, «Ўзатом» агентлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ахборот тақдим этиш.

2019 йил

декабрь

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Фанлар академияси (Юлдашев),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев),

ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

11.

Ядро-энергетика дастурини амалга ошириш йиллари бўйича олий ва касб-ҳунар маълумотга эга мутахассислар ҳамда ишчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) миллий режасини тасдиқлаш.

1. Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлаш миллий режасини ишлаб чиқиш.

2. Ходимлар тоифаларини ва кадрлар тайёрлаш мақсадли кўрсаткичларини белгилаш.

3. Миллий режани тасдиқлаш.

2020 йил

март

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

12.

Ядро-энергетика дастурини амалга ошириш йиллари бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг белгиланган мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ таълим муассасаларига қабул квоталарини тасдиқлаш.

Квоталарни тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.

ҳар йили август ойига қадар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

ядро-энергетика дастурида иштирок этувчи вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

13.

Олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим ва қўшимча касб-ҳунар таълими соҳасида, шунингдек, илм-фаннинг атом соҳаси манфаатлари йўлидаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида олий таълим муассасалари ҳамжамиятини — «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциумини ташкил этиш.

1. Ядро-энергетика дастурини амалга ошириш учун кадрлар тайёрлашда иштирок этадиган таълим ва илмий тадқиқот муассасалар рўйхатини белгилаш.

2. «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми тўғрисидаги низомни ва ушбу ҳамжамиятнинг иш режасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2020 йил сентябрь

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Фанлар академияси (Юлдашев)

III. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида кадрлар тайёрлашда иштирок этадиган янги таълим муассасаларини ташкил этиш, таълим ва илмий муассасаларнинг моддий-техника ва ўқув-лаборатория базасини ривожлантириш

14.

«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали (кейинги ўринларда — «ММФИ» филиали) фаолиятини ривожлантириш.

1. «ММФИ» филиали негизида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш.

2. Ўқув маркази мураббийларини саралаб олиш ва қайта тайёрлаш.

3. Ўқув маркази норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

4. Бакалаврлар тайёрлаш йўналишларини кенгайтириш.

5. Магистратура йўналишларини очиш.

6. Олий таълимдан кейинги таълимни ташкил қилиш.

Ўзбекистон Республикаси

Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси

График асосида

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

15.

АЭС жойлашган ҳудудда аниқ ва табиий фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослашган мактаб-интернат ташкил этиш.

1. Жиззах вилоятидаги таълим муассасалари ҳолатини ва таълим сифати кўрсаткичларини ўрганиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш:

биринчи АЭС жойлашган ҳудудда ихтисослашган мактаб-интернат ташкил этиш;

мактаб-интернатни «Замонавий мактаб» дастурининг 2020 йилги режасига киритиш.

3. Жиззах шаҳрида 2020 йилда ташкил этиладиган «Президент мактаби» билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали STEM таълим элементларини ва ўқувчиларни саралаб олиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси,

Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2019 йил

ноябрь







2020 йил

сентябрдан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги (Шерматов),

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашти-рилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (Бобохужаев),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Жиззах вилояти ҳокимлиги
(Солиев)

16.

АЭС жойлашган ҳудудда Ўқув-машғулот маркази (кейинги ўринларда — ЎММ) барпо этиш ва фойдаланишга топшириш.

1. ЎММ барпо этиш ва фойдаланишга топшириш графигини тасдиқлаш.

2. Объектни барпо этиш ва фойдаланишга топширишни таъминлаш.

3. ЎММ инструкторларини танлаб олиш ва уларни, шу жумладан хорижда қайта тайёрлаш.

4. ЎММ норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

АЭСни қуриш контракти доирасида

2026 йил

декабрь

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов)

17.

Жиззах политехника институти фаолиятини ривожлантириш.

1. АЭС жойлашган майдон ҳудудида атом энергетикаси тармоғини ва унга ўзаро боғлиқ тармоқларни ривожлантириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Жиззах политехника институтининг мутахассисликлари рўйхатини ва кадрлар тайёрлаш йўналишларини кенгайтириш.

2. Танланган йўналишлар бўйича хорижий университетлар билан қўшма таълим дастурларини ташкил этиш.

Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2020 йил

апрель




2020 йил

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Жиззах политехника институти
(Усманкулов)

18.

АЭС учун сувнинг радиокимёвий сифатини назорат қилувчи кадрларни тайёрлаш мақсадида «Радиокимё» йўналишида янги таълим ихтисослигини ташкил этиш.

1. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети кимё факультетининг «Табиий бирикмалар кимёси» кафедрасида «Радиокимё» йўналишини ташкил этиш;

2. Лаборатория ускуналарини харид қилиш ва кафедрани жиҳозлаш.

3. Лаборатория ускуналаридан фойдаланишни методик қўллаб-қувватлаш.

Университетнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

2020 йил

апрель




2020 йил

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
(Мараҳимов)

19.

«Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми таълим ва илмий муассасалари моддий-техника ва ўқув-лаборатория базасини яратиш ҳамда модернизация қилиш.

1. Ўқув ва илмий лабораториялар моддий-техника базасини модернизация қилиш, олий таълим муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2. «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми олий таълимни бошқариш ахборот тизимини жорий этиш.

3. «Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми учун «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали қошида доим янгилаб туриладиган маълумотлар базасига ва электрон кутубхонага эга замонавий Ахборот-ресурс марказини ташкил этиш.

4. Nucleus, Web of Science, Scopus каби техник ва илмий ахборотларнинг илмий-таълим маълумотлар базасидан фойдаланиш тизимини жорий этиш.

Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари

доимий равишда

2021 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

20.

«Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» ва «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланадиган республиканинг тегишли таълим муассасаларини махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш.

1. Махсус лаборатория ускуналари рўйхатини ишлаб чиқиш ва келишиш.

2. Лаборатория ускуналарини харид қилиш ва жиҳозлаш.

3. Лаборатория ускуналаридан фойдаланишни методик қўллаб-қувватлаш.

Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси,
олий таълим муассасаларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари

2020 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

«Ўзстандарт» агентлиги
(Саттаров)

21.

«Ўзатом» агентлиги таянч олий таълим муассасалари консорциуми эҳтиёжи учун хорижий ўқув адабиётлари тизимли равишда чоп этилишини ташкиллаштириш, таълим жараёнининг ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқиш.

1. Ўқув ва ўқув-методик адабиётларни чоп этишга тайёрлайдиган бўлинма ташкил этиш.

2. Хорижий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, уларни харид қилиш, чоп этиш ва тарқатиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Олий таълимни ривожлантириш жамғармаси,

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари

2020 йил август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

IV. АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини тайёрлаш

22.

АЭСни қуриш ва фойдаланишга топшириш даврларида эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини тайёрлашни режалаштириш.

1. Эксплуатация қилувчи ташкилот ташкилий тузилмасини ва штат жадвалининг тегишли таҳририни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. Номзодларни тайёрлаш учун малакали танлаб олиш жадвалларини, ўқитиш жадвалини ишлаб чиқиш.

3. Эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини тайёрлаш дастури салоҳиятли иштирокчиларини иш жойи учун ўрнатилган махсус талабларга мувофиқлиги мезонларини ишлаб чиқиш.

ҳар йили

2020 — 2030 йиллар


ҳар йили

декабрь ойигача

2022 йил май

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов)

23.

АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг раҳбар, эксплуатация (оператив ва таъмирлаш), ёрдамчи (техник) ва маъмурий-бошқарув ходимларини МАГАТЭ тавсияларига мувофиқ тайёрлаш.

1. Эксплуатация қилувчи ташкилотдаги салоҳиятли ходимларининг базавий таълим олишини ташкил этиш.

2. Эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларида АЭСни мустақил бошқариш компетенциясини шакллантириш мақсадида замонавий кенг кўламли тренажёрлар ва машғулот марказларидан фойдаланган ҳолда уларни махсус тарзда тарзда тайёрлашни ташкил этиш.

3. АЭСдаги иш жойида амалиёт ўташни ташкил этиш.

АЭС қурилиши бўйича контракт доирасида,
Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси

2025 йил

декабрь

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов)

24.

Кадрлар захирасини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш.

1. Халқ хўжалигининг турли тармоқларида банд бўлган мутахассислар, ўз малакасига кўра атом соҳасини кадрлар билан тўлдириш манбаларига кирадиган таълим муассасалари битирувчилари доирасини белгилаш.

2. Ўта муҳим лавозимларда ривожлантириш модул дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда лавозимда кўтарилиш ва ротация билан самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида ўзаро боғлиқлигини таъминлаш.

3. Ўта муҳим лавозимлар учун номзодларнинг бошқарув салоҳияти самарадорлигини баҳолаш комплекс тизимини ишлаб чиқиш.

4. Ўта муҳим лавозимлар учун кадрлар захирасини шакллантириш учун тавсиялар тайёрлаш.

2022 йилдан бошлаб доимий равишда

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов)

25.

АЭС хавфсизлиги нуқтаи назаридан ўта муҳим лавозимларда изчилликни таъминлаш.

1. Турли йўналишда бошқарув тажрибасига эга бўлган мутахассислар (олий таълим муассасаларининг юқори курс талабалари, энергетика корхоналарининг тажрибали ходимлари, бошқарувчилар ва тест якунлари бўйича тегишли талабларга мос деб топиладиган бошқа малакали мутахассислар) учун Кадрлар захирасини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Эксплуатация қилувчи ташкилотнинг Кадрлар захирасини ривожлантириш дастури ижросини таъминлаш.

2020 йил январь

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов)

Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси (Аманов)

V. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш органлари ва давлат бошқаруви органлари, ядро-энергетика дастурида иштирок этадиган ўзаро боғлиқ тармоқлар ташкилотлари учун кадрлар тайёрлаш

26.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ходимларини тайёрлаш.

1. Ходимлар тайёрлаш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари

2019 йил декабрь

график асосида

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

27.

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви органлари ходимларини тайёрлаш.

1. Номзодларни тайёрлаш учун малакали саралаб олиш графикларини, мутахассисларни ўқитиш графикларини ва ишга қабул қилиш графикларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган ўқитиш графиклари ва ишга қабул қилиш графиклари асосида номзодларни тайёрлаш учун малакали саралаб олишни, мутахассисларни ишга қабул қилишни ташкил этиш.

Вазирлик ва идораларнинг
ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари

2019 йил декабрь

график асосида

Энергетика вазирлиги (Султонов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), ФВВ (Мўминов),
Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Фанлар академияси (Юлдашев),
тегишли вазирликлар
ва идоралар

28.

ЎММда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва давлат бошқаруви органлари, ядро-энергетика дастурида иштирок этадиган ўзаро боғлиқ тармоқларнинг ташкилотлари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини лозим даражада таъминлаш.

1. Ходимларни тайёрлаш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. ЎММда қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш.

Вазирлик ва идораларнинг
ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари

2019 йил декабрь

график асосида

Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров), ИИВ (Бобожонов),
ФВВ (Мўминов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Мудофаа вазирлиги (Курбанов),
Миллий гвардия (Тошматов),
Қурилиш вазирлиги (Зокиров),
тегишли вазирликлар
ва идоралар

29.

Таълим муассасаларини профессор-ўқитувчилар таркиби билан ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларини ушбу соҳадаги илмий ходимлар билан таъминлаш учун атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида олий малакали кадрларни тайёрлаш.

1. Атом энергетикаси йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган илмий кенгашлар ташкил этиш.

2. Атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги фалсафа докторларини (PhD) ва фан докторларини (DSc) тайёрлаш учун квоталар ажратиш.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари

2020 йилдан бошлаб

Олий аттестация комиссияси (Юсупов),

Инновацион ривожлантириш вазирлиги (Абдураҳмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Фанлар академияси (Юлдашев)

30.

ЎММ инструкторлари ва ихтисослашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини оширишни ташкил этиш.

1. Ихтисослашган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини тизимли равишда ошириш графигини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2. «Росатом» техник академияси», Жаҳон ядро университети ва бошқалар билан малака ошириш бўйича шартномалар тайёрлаш ва имзолаш.

Вазирлик ва идораларнинг
ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари

2027 йил сентябрдан бошлаб

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Фанлар академияси (Юлдашев)

31.

Ядро физикаси, ядро тиббиёти, радиокимё, радиация хавфсизлиги, ҳаёт фаолиятини таъминлаш хавфсизлиги, метеорология, гидрогеология, материалшунослик ва бошқа ноэнергетик йўналишларда кадрлар тайёрлаш.

1. Қисқа ва узоқ муддатли даврларда кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисоблаб чиқиш.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига кадрларга бўлган эҳтиёжи тўғрисида ахборот тақдим этиш.

3. Кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.

Вазирлик ва идораларнинг
ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари

2020 йил июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов),

Фанлар академияси (Юлдашев),

Қурилиш вазирлиги (Зокиров),

«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Молия вазирлиги (Ишметов)

VI. Республиканинг атом соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорлик

32.

Техник ҳамкорлик дастури доирасида МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилиш.

1. Мақсадли ўқитиш бўйича эҳтиёжларни шакллантириш (ўқитиш мавзулари ва иштирокчилар рўйхати).

2. Сўров тайёрлаш ва МАГАТЭ котибиятига юбориш.

3. МАГАТЭ билан биргаликда тадбирлар режасини келишиш.

Вазирлик ва идораларнинг
ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари

доимий равишда келишувлар асосида

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
«Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),

Фанлар академияси (Юлдашев),
тегишли вазирликлар
ва идоралар

33.

Кадрлар тайёрлаш, хусусан, тажриба алмашиш, ўқув семинарлари ва тренингларини, шу жумладан шартнома асосида ташкил қилиш ва ўтказиш масалалари бўйича хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

1. Ходимларни хорижда ўқитиш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Қуйидаги таълим муассасалари билан ядро энергетикаси учун ходимлар тайёрлаш бўйича шартномани келишиш
ва имзолаш:

«Росатом» давлат корпорацияси (Россия Федерацияси) таянч олий таълим муассасалари консорциумига кирадиган таълим муассасалари;

«Росатом» техник академияси»нинг (Россия Федерацияси) қўшимча касб-ҳунар таълими автоном нотижорат ташкилоти;

«Росатом корпоратив академияси»нинг (Россия Федерацияси) автоном нотижорат ташкилоти;

Жаҳон ядро уюшмаси (Буюк Британия) ҳузуридаги Жаҳон ядро университети;

АЭСни эксплуатация қилувчи ва ўқув-машғулот мажмуаларига ҳамда махсус тренажёрларга эга хорижий ташкилотлар.

Ўз маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, тегишли жамғармалар маблағлари

2020 йил октябрь

график асосида

Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров), ИИВ (Бобожонов),
ФВВ (Мўминов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Мудофаа вазирлиги (Курбанов),
Миллий гвардия (Тошматов),
Қурилиш вазирлиги (Зокиров),
тегишли вазирликлар
ва идоралар