LexUZ шарҳи
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1976 йилнинг 2 июнида ўзининг Олтмиш биринчи Сессиясига тўпланиб, меҳнат соҳасидаги мавжуд халқаро конвенциялар ва тавсиялар, жумладан, иш берувчилар ва меҳнаткашларнинг эркин ва мустақил ташкилотлар таъсис этиш ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳамда давлат ҳокимият органлари билан иш берувчилар ва меҳнаткашлар ташкилотлари ўртасида миллий даражадаги маслаҳатлашувлар самарадорлигини ошириш чораларини кўришни талаб этадиган «Бирлашиш эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1948 йилги Конвенция», «Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция» ҳамда «Саноатда ва миллий даражада маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 1960 йилги Тавсия» қоидаларини эътироф этиб, шунингдек, ушбу конвенциялар ва тавсияларни қўллаш учун иш берувчилар ва меҳнаткашлар ташкилотлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказишни кўзда тутадиган кўплаб халқаро меҳнат конвенциялари ва тавсиялари қоидаларини қайд қилиб, Сессия кун тартибидаги тўртинчи бандида «Халқаро меҳнат стандартларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама механизмни яратиш» деб номланган масалани эътиборга олиб ҳамда халқаро меҳнат стандартларини қўллашга кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисида бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб, мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, бир минг тўққиз юз етмиш олтинчи йил июнь ойининг йигирма биринчи кунида куйидаги «Уч томонлама маслаҳатлашувлар (халқаро меҳнат стандартлари) тўғрисидаги 1976 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қиладиган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Халқаро Меҳнат Ташкилоти фаолиятига тааллуқли бўлган, куйидаги 5-модда 1-бандда қайд этилган масалалар бўйича ҳукумат, иш берувчилар ва меҳнаткашлар вакиллари ўртасида самарали маслаҳатлашувларни таъминлайдиган тартибни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
2. Қар бир мамлакат, мазкур модда 1-бандида кўзда тутилган тартиб моҳияти ва шаклини, ваколатли ташкилотлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг, агар бундай ташкилотлар мавжуд бўлса ва бундай тартиблар ҳали ўрнатилмаган бўлса, миллий амалиётга мувофиқ белгиланади.
2. Мазкур модда 1-бандида қайд этилган масалаларнинг зарур даражада кўриб чиқилишини таъминлаш учун маслаҳатлашувлар ўзаро келишувга мувофиқ белгиланган тегишли вақт оралигида, лекин камида йилига бир марта ўтказилади.
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 11-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;