Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Муқаддимадаги «1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга» деган сўзлар «2019 йил 7 августдаги 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) муқаддимадаги «1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга» деган сўзлар «2019 йил 7 августдаги 650-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
б) 1-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази