17.09.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2393-1
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 17.09.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2393-1
Кучга кириш санаси
17.09.2019
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 16 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. «Чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 2393, 2012 йил 24 сентябрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 29 августдаги 03-31-8631-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.