Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони ва 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 9-банддаги «ёнғин ўчириш қисмлари» деган сўзлар «ёнғин-қутқарув қисмлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 12-банддаги «давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари» деган сўзлар «Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. 16 ва 21-бандлардаги «МДХ» ҳамда «ҚДХга» қисқартмалари тегишлича «НДХ» ҳамда «ҚТБГга» қисқартмалари билан алмаштирилсин.
6. 29-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг» деган сўзлар «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 84-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ёнғин ўчириш штабининг» деган сўзлар «Тезкор бошқарув хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 94-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «МДХ» қисқартмаси «НДХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
9. 98-банддаги «МДХ» ва «ҚДХ» қисқартмалари тегишлича «НДХ» ва «ҚТБГ» қисқартмалари билан алмаштирилсин.
10. 102-банддаги «Ички ишлар вазирлиги» деган сўзлар «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази