Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 17.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 апрелдаги ПҚ-4273-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази негизида белгиланган штат бирликлари сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Т/р

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Молиялаштириш миқдори ва манбалари

Масъул ижрочилар

I. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти фаолиятини ташкил қилиш

1.

Институтнинг уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

Уставни тасдиқлаш тўғрисида буйруқ, Рўйхатга олиш гувоҳномаси

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

2.

Институтнинг штат жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Давлат статистика қўмитаси
буйруғи

2019 йил

1 сентябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

3.

Институт кафедра ва бўлимларини малакали профессор-ўқитувчилар, илмий ва бошқа ходимлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

комплекси

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

4.

Институт Илмий кенгаши таркибини тасдиқлаш, унинг таркибига Давлат статистика қўмитасининг раҳбар ходимлари, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ва ходимларини киритиш.

Давлат статистика қўмитаси
ва Институт буйруқлари

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

5.

Институтнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш.

Институт буйруғи

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

II. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш

6.

2020-2021 йилларда Институтнинг Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шох кўчаси, 42б-уй манзилида жойлашган ўқув биносини ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш.

Техник топшириқ лойиҳаси

2020-2021 йилларда

1050,0 млн. сўм*

Давлат статистика қўмитасига
давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат статистика қўмитаси, Молия вазирлиги, Институт

7.

Институт моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлаш (зарур мебель, инвентарлар, замонавий ўқув ускуналари, компьютер ва бошқа техника жихозлари билан таъминлаш).

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2020 — 2024 йилларда

315,0 млн. сўм*

Давлат статистика қўмитаси
ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

8.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг ахборот кутубхона фондига, етакчи маҳаллий ва хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига киришни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача

Давлат статистика қўмитаси
ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ўзбекистон миллий кутубхонаси,
Давлат статистика қўмитаси,
Институт

9.

Институтнинг расмий сайтини янгилаш ва такомиллаштириш, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

Институтнинг бюджетдан ташқари

маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

10.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини зарур ускуналар ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

Институтнинг

бюджетдан ташқари

маблағлари

Давлат статистика қўмитаси, Институт

11.

Иккита енгил автотранспорт воситасини (битта шахсан бириктирилган ва битта навбатчи) сақлаш учун лимит белгилаш ва Давлат статистика қўмитаси томонидан бир дона хизмат автомашинасини (мавжуд битта автомашинани ҳисобга олган ҳолда) ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 декабргача

-

Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси,

Институт

III. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти ўқув-услубий фаолиятини ташкил этиш

12.

Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалдаги ўқув курсларини қайта кўриб чиқиш, қайта кўриб чиқилган ўқув курслари бўйича ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Институт Илмий кенгаши

қарори

2019 йил

1 октябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

13.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш:

кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тўғрисида низом;

Институт профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини меъёрлаштириш тартиби;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг билимини баҳолаш тартиби.

Институт

Илмий кенгаши қарори

2019 йил

1 октябргача

-

Институт, Давлат статистика қўмитаси

14.

Давлат статистика органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурига киритилган ўқув курслари бўйича ўқув қўлланмалар ва ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар

режаси

2019 йил

1 октябргача

-

Институт, Давлат статистика қўмитаси

15.

Институт фаолиятига давлат статистика органлари ходимларини видеоконференцалоқа ва бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда масофавий ўқитиш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2022 йилдан бошлаб

-

Давлат статистика қўмитаси,

Институт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ри�ожлантириш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

16.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар (шу жумладан электрон шаклида) билан жиҳозлаш, шу жумладан, маҳаллий ва хорижий иқтисодий ва ахборот-таҳлилий нашрларга мунтазам обуна бўлишни таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача,

келгусида доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Институт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон миллий кутубхонаси

IV. Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш

17.

Макроиқтисодий кўрсаткичларнинг илмий асосланганлиги ва мувофиқлиги, норасмий фаолиятни статистик ҳисобга олишнинг тўлиқлилиги, қашшоқлик даражасини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш, математик статистика ва эконометрика усулларини кенг қўллаш, «рақамли иқтисодиёт»нинг ривожланиши, мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш ва бошқа масалаларни ўз ичига олган статистика соҳасининг долзарб муаммолари бўйича 2019 — 2021 йилларга мўлжалланган институтнинг статистик тадқиқотлар дастурини (шу жумладан, миллий ва халқаро грантларни жалб қилиш ҳисобига) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Дастурни тасдиқлаш бўйича Институт Илмий кенгаши қарори

2019 йил

1 ноябргача

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

18.

Институт ҳузурида «Эконометрика ва статистика» ва «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» ихтисосликлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича илмий кенгашни ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябргача

-

Олий аттестация комиссияси,

Давлат статистика қўмитаси,

Институт

19.

Институт негизида 2020 йилдан бошлаб 08.00.06 — «Эконометрика ва статистика» ва 08.00.14 — «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари» йўналишлари бўйича таянч доктарантура ва фан докторини тайёрлашни йўлга қўйиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

2020 йилдан

эътиборан

-

Давлат статистика қўмитаси, Институт

20.

Ҳар йили белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган мақсадли илмий-техникавий дастурларни шакллантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг буюртмаси бўйича миллий ва халқаро статистика услубиёти ҳамда амалиётига доир илмий тадқиқотлар лойиҳаларининг танловларини доимий равишда ташкил этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар комплекси

Ҳар йили, белгиланган муддатда

-

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Давлат статистика қўмитаси, Институт

21.

Хўжалик фаолияти ҳисобидан молиялаштириладиган «Ўзбекистон статистик ахборотномаси» илмий-оммабоп журналини ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган докторлик диссертацияларининг асосий илмий-амалий натижалари чоп этиладиган илмий нашрлар рўйхатига киритиш.

Журнални рўйхатга олиш гувоҳномаси

2019 йил

1 октябргача

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Институт, Давлат статистика қўмитаси

22.

Институтнинг етакчи маҳаллий ва хорижий олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан меморандумлар ва ўзаро ҳамкорлик келишувларини тузиш, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва илмий-тадқиқот ишлари бўйича қўшма дастурларни амалга оширишни назарда тутувчи ҳалқаро ҳамкорлигини кенгайтириш.

Ҳамкорлик бўйича меморандум ва келишувлар имзолаш

Доимий асосда

Томонларнинг ўз маблағлари

Иинститут, Давлат статистика қўмитаси

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 3-модда) 5-бандининг учинчи хатбоши, 11-бандининг учинчи хатбоши, 16-бандининг учинчи хатбошидаги «Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази» сўзлари «Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 4-банддаги «Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази(кейинги ўринларда Марказ деб аталади)» сўзлари «Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-бандининг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
йигирма тўртинчи хатбоши йигирма саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
олтинчи, тўққизинчи, ўн биринчи хатбошилардаги «Марказ» сўзи «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
саккизинчи, ўнинчи хатбошилардаги «Марказнинг» сўзи «Институтнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 23-банднинг саккизинчи хатбошидаги «Марказ» сўзи «Институт» сўзи билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази