«Ўзстандарт» агентлигининг 1-иловада назарда тутилган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари давлат корхоналарини тугатиш;
тугатилаётган ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари негизида «UzTest» давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини 2-иловага мувофиқ, «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси ҳудудий филиалларини 3-иловага мувофиқ ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
9. «Ўзстандарт» агентлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда 2019-2020 йиллар давомида ҳудудларнинг саноат, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятидан келиб чиқиб, мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ «UzTest» давлат корхонасининг ҳудудий филиалларини чет эл ва маҳаллий инвесторларга реализация қилиш, шу жумладан уларнинг негизида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўрсин.

Т/р

Марказлар номи

Манзили

1.

«Қорақалпоғистон Республикаси синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Нукус ш., Гарезсизлик кўчаси, 57 уй.

2.

«Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Андижон ш., Фитрат кўчаси, 251 уй.

3.

«Бухоро синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Бухоро ш., Саноатчилар кўчаси 1/2 уй.

4.

«Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Жиззах ш., М. Хусаинова кўчаси, 20-а уй.

5.

«Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Қарши ш., Гулбоғ кўчаси, 6 уй.

6.

«Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Навоий ш., М. Таробий кўчаси, 185 уй.

7.

«Наманган синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Наманган ш., Нодира кўчаси, 9 уй.

8.

«Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Самарқанд ш., А. Темур кўчаси, 147-а уй.

9.

«Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Гулистон ш., Ш. Рашидов кўчаси, 24 уй.

10.

«Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Термиз ш., Ибн Сино кўчаси, 41 уй.

11.

«Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Фарғона ш., М. Қосимова кўчаси, 119 уй

12.

«Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Урганч ш., Хонка кўчаси,107-а уй.

13.

«Бекобод синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Бекобод ш., Хотира кўчаси, 116 уй.

14.

«Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Қўқон ш., Истиқлол кўчаси, 11 уй.

15.

«Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Олмалиқ ш., Тинчлик кўчаси, 2 уй.

16.

«Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» давлат корхонаси

Чирчиқ ш., Менделеев кўчаси,5-а уй.

Т/р

Ҳудудий филиаллар номи

Лаборатория йўналишлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари

Кимё маҳсулотлари

2.

Андижон филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари

Машинасозлик эҳтиёт ва бутловчи қисмлари

Электротехника маиший техника маҳсулотлари

3.

Бекобод филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови)

Металл маҳсулотлари

4.

Жиззах филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови)

Полимер ва кимё маҳсулотлари

5.

Бухоро филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари

Қурилиш маҳсулотлари

Тўқимачилик маҳсулотлари

Кимё маҳсулотлари

6.

Қашқадарё филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари

Электротехника маиший техника маҳсулотлари

Қурилиш маҳсулотлари

Кимё маҳсулотлари

7.

Навоий филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари

Электротехника маиший техника маҳсулотлари

8.

Наманган филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари

Кимё маҳсулотлари

Тўқимачилик маҳсулотлари

9.

Самарқанд филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари

Автотранспорт воситалари

10.

Сурхондарё филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови)

Қурилиш маҳсулотлари

11.

Сирдарё филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови)

Кимё маҳсулотлари

12.

Фарғона филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови)

13.

Хоразм филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари

Тўқимачилик маҳсулотлари

14.

Қўқон филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови)

Электротехника маиший техника маҳсулотлари

15.

Олмалиқ филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови)

Электротехника маиший техника маҳсулотлари

16.

Чирчиқ филиали

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (физик-кимёвий синови)

Кимё маҳсулотлари (минерал ўғитлар)

Т/р

Ҳудудий филиаллар номи

Манзили

1.

Қорақалпоғистон Республикаси филиали

Нукус ш., Гарезсизлик кўчаси, 57 уй.

2.

Андижон филиали

Андижон ш., Фитрат кўчаси, 251 уй.

3.

Бухоро филиали

Бухоро ш., Саноатчилар кўчаси, 1/2 уй.

4.

Бекобод филиали

Бекобод ш., Хотира кўчаси, 116 уй.

5.

Жиззах филиали

Жиззах ш., М. Хусаинова кўчаси, 20-а уй.

6.

Қашқадарё филиали

Қарши ш., Гулбоғ кўчаси, 6 уй.

7.

Навоий филиали

Навоий ш., М. Таробий кўчаси, 185 уй.

8.

Наманган филиали

Наманган ш., Нодира кўчаси, 9 уй.

9.

Самарқанд филиали

Самарқанд ш., А. Темур кўчаси, 147-а уй.

10.

Сурхондарё филиали

Термиз ш., Ибн Сино кўчаси, 41 уй.

11.

Сирдарё филиали

Гулистон ш., Ш. Рашидов кўчаси, 24 уй.

12.

Фарғона филиали

Фарғона ш., М. Қосимова кўчаси, 119 уй

13.

Хоразм филиали

Урганч ш., Хонка кўчаси,107-а уй.

14.

Қўқон филиали

Қўқон ш., Истиқлол кўчаси, 11 уй.

15.

Олмалиқ филиали

Олмалиқ ш., Тинчлик кўчаси, 2 уй.

16.

Чирчиқ филиали

Чирчиқ ш., Менделеев кўчаси, 5-а уй.

Т/р

Чора-тадбирлар

Муддати

Бажарилиши устидан назорат

бошланиш

тугаш

назорат учун масъул

кўриб чиқиш

муддати

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» ва «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги қонунларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун сертификатлаштириш ҳамда стандартларни қабул қилиш ва жорий этиш жараёнларини такомиллаштиришга, миллий аккредитация тизимининг халқаро ташкилотлар томонидан тан олинишига қаратилган ҳамда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда сифат миллий инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Адлия вазирлиги (Давлетов), Молия вазирлиги (Ишметов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов)

2019 йил август

2020 йил апрель

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил апрель

2.

Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ходимларни сертификатлаштириш, эксперт аудиторларни аттестациялашга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро меъёрлар ва талаблар асосида таҳлил қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Масъул: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2019 йил август

2019 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил октябрь

3.

Ташкилот стандартларини қўлланилишини ихтиёрий тусга айлантириш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Масъул: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2019 йил август

2019 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил октябрь

II. Техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни баҳолашни такомиллаштириш

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулотларни олиб кириш, сотиш ва сервис хизматини ташкил қилиш (расмий дилери) тартибини такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Давлат солиқ қўмитаси (Мусаев), Давлат божхона қўмитаси (Азимов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Савдо-саноат палатаси (Икрамов)

2019 йил сентябрь

2020 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил декабрь

5.

Қабул қилинган техник регламентлар билан қамраб олинадиган маҳсулотларни ТИФ ТН коди билан белгилаш тизимини йўлга қўйиш.

Масъуллар: Давлат божхона қўмитаси (Азимов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров) ва бошқа масъул вазирлик ва идоралар

2019 йил август

2020 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил декабрь

6.

Республика ҳудудига олиб кирилаётган маҳсулотларнинг хавфсизлик даражасидан келиб чиқиб, уларни мувофиқлигини мажбурий баҳолаш тизимини такомиллаштиришни ўз ичига олган ҳолда маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидагинизомни янги таҳрирда тасдиқлашни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Савдо саноат палатаси (Икрамов)

2019 йил август

2019 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил 1 октябрь

7.

Маҳсулотларнинг синовларини тўлиқлигини ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида амалдаги стандарт ва меъёрларга мувофиқ ҳар бир маҳсулот бўйича синов дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда доимий янгилаб турган ҳолда расмий сайтларга жойлаштириб бориш тизимини яратиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси (Норқобилов), Қурилиш вазирлиги (Закиров)

2019 йил сентябрь

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

Доимий

8.

Синов лабораториялар комплексини модернизациялаш ва ташкил этиш учун зарур бўлган 22 миллион АҚШ доллари маблағни хорижий молия институтлари ҳисобидан жалб этиш чораларини кўриш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (Шоахмедов)

2019 йил сентябрь

2020 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил декабрь

9.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, тиббиёт ва чарм саноати маҳсулотлари экспортини ошириш ҳамда «зиёрат» туризмини ривожлантириш мақсадида махсус синов лабораториясини ташкил этиш учун Ислом тараққиёт банкининг 2,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини жалб этиш чораларини қўрсин.

Масъуллар: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Дин ишлари бўйича қўмита (Акрамов), Ўзбекистон мусулмонлар идораси (Алимов)

2019 йил сентябрь

2020 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил декабрь

10.

Амалдаги санитар-гигиеник меъёрлар ва қоидаларни халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиясининг ривожланишини инобатга олган ҳолда уларнинг яроқлилик муддатларини ўрнатишга оид қоидаларни мақбуллаштириш.

Масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шодмонов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2019 йил сентябрь

2020 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

ҳар чоракда

11.

Синовларни шаффофлигини таъминлаш мақсадида маҳсулот намуналарини синов лабораторияларида қабул қилиш жараёнида кодлаштириш тизимини жорий қилиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2019 йил август

2019 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил декабрь

12.

Янги қабул қилинган халқаро стандартлар бўйича мутахассисларни онлайн ўқитиш ҳамда қисқа муддатли экспресс таълим бўйича видео-роликларни тайёрлаш ва мутахассисларига етказиш бўйича тизимни яратиш.

Масъул: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2020 йил январь

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

Доимий

13.

Синов натижаларини халқаро даражада тан олинишини таъминлаш мақсадида лабораторияларни ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ ILAC белгисидан фойдаланиш шарти билан халқаро аккредитациядан ўтказиш режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), тегишли вазирлик ва идоралар)

2019 йил сентябрь

2019 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил октябрь

14.

Халқаро аккредитациядан ўтаётган синов лабораториялари бир вақтнинг ўзида миллий аккредитациядан ўтиш орқали халқаро стандарт ИСО/МЭК 17025 талаблари бўйича компетентлиги тасдиқланиши амалга оширилиши, бунда миллий аккредитация учун тўловлар эса хизматнинг таннархи даражасидан оширилмай амалга оширилишини белгилаб берувчи талабларни ишлаб чиқиб амалиётга киритиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2019 йил август

2019 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил декабрь

15.

Аккредитация қилинган объектлар фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш жараёнида маҳсулотни баҳолашда маҳсулотга нисбатан белгилаган талаблар тўлиқ назорат қилинмаганлиги аниқланган ҳолларда аккредитация гувоҳномаси амал қилинишини тугатиш ўрнига аккредитация соҳасини ушбу маҳсулот турига қисқартириш амалиётини жорий этиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Савдо-саноат палатаси (Икрамов)

2019 йил август

2019 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил октябрь

16.

Аккредитация қилинган синов лабораториялари халқаро стандартларга мувофиқ янги синов услубларини жорий этиб, уч ой ичида аккредитация соҳасини ушбу услубга кенгайтириш мажбуриятини олган ҳолларда мувофиқликни баҳолаш ишларини ўтказишда хатоликларга йўл қўйилганда лаборатория келгусида ушбу ваколатдан фойдаланишига йўл қўйилмаслигини назарда тутувчи механизмини жорий этиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Савдо-саноат палатаси (Икрамов)

2019 йил август

2019 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил декабрь

III. «UzTest» синов ва назорат комплексини қуриш, жиҳозлаш ва самарали фаолиятини ташкил этиш

17.

Синов ва назорат комплексини қуриш бўйича синовдан ўтказиладиган маҳсулотлар турлари ва уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, халқаро нормалар ҳамда бино ва иншоотларга қўйиладиган талабларни ўрганиш ва Тошкент шаҳар хокимлигига таклиф киритиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Ўздавгеодезкадастр қўмитаси (Абдуллаев), Тошкент шаҳар хокимлиги (Артикходжаев)

2019 йил август

2019 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил сентябрь

18.

Синов ва назорат комплексини қуриш учун «Ўзстандарт» агентлигининг таклифи асосида ер участкасини ажратиш.

Тошкент шаҳар хокимлиги (Артикходжаев), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Давлат активларини бошқариш агенлиги (Хайдаров)

2019 йил сентябрь

2019 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил сентябрь

19.

Қурилишнинг техник иқтисодий асослари, лойиҳа бўйича техник топшириқлар ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш.

Масъуллар: Қурилиш вазирлиги (Закиров), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Молия вазирлиги (Султанов)

2019 йил сентябрь

2020 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил январь

20.

Синов ва назорат комплексининг биноларини қуриш.

Масъуллар: Қурилиш вазирлиги (Закиров), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Молия вазирлиги (Султанов)

2020 йил январь

2020 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов)

2020 йил август

21.

Синов ва назорат комплексини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, қурилиш, полимер ва кимё саноати маҳсулотларини халқаро талаблар асосида тўлақонли синовдан ўтказиш имконини яратувчи зарурий замонавий синов ва ўлчов ускуналарини сотиб олиш ва жиҳозлаш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Молия вазирлиги (Султанов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов).

2019 йил август

2020 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил август

22.

Синов ва назорат комплексини фаолиятини олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг соҳавий институтлари билан ҳамкорликда ташкил этиш ва малакали мутахассислар билан таъминлаш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Фанлар Академияси (Юлдашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов)

2019 йил август

2020 йил июль

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил июль

23.

Синов ва назорат комплекси лабораторияларининг компетентлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида халқаро аккредитациядан ўтказиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов).

2020 йил
август

2020 йил
декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил
декабрь

24.

Синов лаборатория мутахассислари илғор чет давлатларда малакасини ошириш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов).

2019 йил ноябрь

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

Доимий

25.

Ўтказиладиган синовларни халқаро даражада тан олинишини таъминлаш бўйича халқаро солиштирув ва малакавий текширув синовларида иштирок этиш, хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов).

2020 йил декабрь

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

Доимий

26.

Саноатни ривожланишидан келиб чиқиб лабораторияларни кейинги ривожланиш босқичлари бўйича 2021-2022 йиллар ва 2023-2024 йиллар учун Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, вилоят ҳокимликлари.

2020 йил декабрь

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил декабрь

IV. Ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чоралар

27.

«Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси лабораторияларини саноат эҳтиёжларидан келиб чиқиб жиҳозлаш учун зарур бўлган ускуналар рўйхати ҳамда молиялаштириш манбалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов)

2019 йил ноябрь

2019 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2019 йил декабрь

28.

Мавжуд эталонларни сақлаш, уларни ўлчаш натижаларини барқарорлигини ва имкониятларини яхшилаш соҳасида ҳамда калибрлашни фундаментал асосларини ўрганиш бўйича илмий-амалий лойиҳаларини амалиётга татбиқ этишни тизимли йўлга қўйиш.

Масъуллар: Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдурахмонов), «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2020 йил январь

2020 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2020 йил февраль

V. Соҳага юқори малакали кадрларни тайёрлаш

29.

Синов лабораторияларида халқаро ISO 45001:2018 «Соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги менежмент тизими» стандартини жорий этиш юзасидан тегишли ўқув курсларини ташкил этиш.

Масъуллар: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2019 йил
октябрь

2021 йил
апрель

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

2021 йил
апрель

30.

Мувофиқликни баҳолаш тизимидаги ходимларни хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда қайта тайёрлаш ва уларни ривожланган хорижий давлатларда малака оширишлари бўйича дастурни тасдиқлаш.

Масъул: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2019 йил август

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

Доимий

31.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда республикада ҳамда чет эл олий таълим муассасаларида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишларида таълим олаётган 3 ва 4-босқич талабалари орасида танлов ўтказиб, уларнинг хорижий мамлакатлар энг илғор илмий-синов лабораторияларида амалиётини ташкиллаштириш ва миллий синов ва калибрлаш лабораторияларига муддатли шартнома асосида ишга жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

Масъул: «Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров)

2019 йил октябрь

Доимий

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Султонов)

Доимий

Лаборатория йўналишлари

Сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари номи

Лабораторияларга ўрнатиладиган ускуналар

Зарур бўлган синов ускуналар сони

Кимё ва элементар таҳлил бўлинмаси

Токсик элементлар, микро ва макро-элементлар таҳлили

Атомли абсорбциометр

1

Катион/анион ва поляр бирикмалар таҳлили

Ионли хроматограф LC-MS/MS

1

Ионлар концентрацияси ва рН миқдорини ўлчаш

Электрод тўпламли pH/mV-метр

1

Эритмаларнинг оптик зичлигини аниқлаш

Спектрофотометр

1

Намуна қисмларининг ўлчамларининг тақсимланишини аниқлаш

Элаклар тўплами

1

Кимёвий таҳлилда намуналарни титрлаш

Автоматлаштирилган титрлаш тизими

1

Озиқ-овқат маҳсулотларида липидларни (ёғларни) аниқлаш

Автоматлаштирилган ёғни аниқлаш тизими

1

Озиқ-овқат маҳсулотларида оқсилларни аниқлаш

Автоматлаштирилган оқсилни аниқлаш тизими

1

Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш

Оқимларни аниқлаш тизими

1

Бета, гамма нурланиш бўйича радиологик кўрсаткичларни аниқлаш

Радиологик таҳлиллар учун ускуналар

1

Рефракция индексини аниқлаш

Лаборатория рефрактометри

1

Тамаки тутунини таҳлил қилиш

Автоматик чекиш машинаси

1

Сувнинг электр ўтказувчанлигини аниқлаш

Кондуктометр

1

ЖАМИ:

13

Микробиологик лаборатория

Микроорганизмлар мавжудлигини аниқлаш тизими

Микробиологик экспресс анализатор BacTrac 4300

1

Микроорганизмларни идентификатлаштириш

Микроорганизмларни идентификатлаштириш ускунаси

1

Озуқа муҳитини тайёрлаш

Озуқа муҳитини тайёрлаш тизими

1

Микроорганизмлар колонияларини ҳисоблаш

Ҳисоблагич

2

рН миқдорини ўлчаш

Электрод тўпламли pH/mV-метр

1

Намуналар ва реагентлар массасини аниқлаш

0.1 мг дан 50 г гача оғирликни ўлчовчи тарози

1

Намуналар ва реагентлар массасини аниқлаш

1 г дан 3 кг гача оғирликни ўлчовчи тарози

1

Микроорганизмларни идентификатлаштириш

Микроскоп

1

Намуна тайёрлаш

Ламинар шкаф

3

Сув таҳлили

Стерил фильтрлаш тизими ва насос

1

Суюқликларни қиздириш

Иситиш плиткаси

1

Суюқликларни қиздириш ва аралаштириш

Магнитли аралаштиргич

2

Озуқа муҳитларини қиздириш

Сув баняси

3

Умумий лаборатория фаолияти

Сувни тозалаш ускунаси

1

Умумий лаборатория фаолияти

Дистиллятор

1

Суюқликларни аралаштириш

Вортекс

2

Намуналарни гомогенизациялаш

BagMixer гомогенизатор

2

Идишларни стериллаш ва қуритиш

Қуритиш шкафи

1

Намуналарни инкубациялаш

Термостат / инкубатор

4

Намуналарни термостатлаштириш

Совуткичли термостат

1

Озуқа муҳитларини стериллаш

Лаборатория автоклави

1

Намуналарни стериллаш

Лаборатория автоклави

1

Модификацияланган атмосферада микроорганизмларни инкубациялаш

CO2 инкубатор

1

Намуналар ва референт материалларни сақлаш

Лаборатория музлаткичи (+40C)

1

Намуналар ва референт материалларни сақлаш

Лаборатория музлаткичи (-180C)

1

Референт культураларни сақлаш

Лаборатория музлаткичи (-700C)

1

Намуналарни дозалаш

Автоматик пипеткалар (5 мл, 1мл, 0,2мл, 50 мкл и 10 мкл)

2

Реагентларни дозалаш

Диспенсор тўплами (1 — 10 мл ва 2.5 до 25 мл), кислотага бардошли

2

ЖАМИ:

41

Хроматография бўлинмаси

Пестицидлар, микотоксинлар ва бошқа контаминантларни скрининглаш ва тасдиқлаш

Суюқлик храматографи (LC-q-Orbitrap-MS)

1

Пестицидлар, микотоксинлар ва бошқа контаминантларни тасдиқлаш таҳлили

Суюқлик храматографи (LC-QqQ-MS/MS)

2

Шакар, озуқавий қўшимчалар ва алоҳида микотоксинлар таҳлили

Суюқлик храматографи (LC-DAD/FLD/RID)

1

Катион/анион ва поляр бирикмалар таҳлили

Ионли хроматограф LC-MS/MS

2

Токсик элементлар, микро ва макро-элементлар таҳлили

Масс-спектрометр

(ICP-MS)

1

Токсик элементлар, микро ва макро-элементлар таҳлили

Атомли абсорбциометр

1

Пестицидлар, бензопирен ва диоксинларни тасдиқлаш таҳлили

Газли хроматограф (GC-MS/MS)

1

Триглицерид, холестерин ва ёғ кислотали таркибни аниқлаш

Газли хроматограф (GC-FID)

1

ЖАМИ:

10

ГМО бўлинмаси

Озиқ-овқат маҳсулотларини аутентификатлаш ва келиб чиқишини аниқлаш

Масс-спектрометр

1

Озиқ-овқат маҳсулотларини аутентификатлаш ва келиб чиқишини аниқлаш

Ядро-магнитли спектрометр,

400 MHz

1

Озиқ-овқат маҳсулотларини аутентификатлаш ва келиб чиқишини аниқлаш

Инфрақизил спектрометр

1

Озиқ-овқат маҳсулотларида ГМИни аниқлаш

RT PCR

1

Озиқ-овқат маҳсулотларида ДНК/РНКни аниқлаш

Спектрофотометр

1

Озиқ-овқат маҳсулотларида ГМИни аниқлаш

ДНК/РНК аниқлаш ускуналари

1

Озиқ-овқат маҳсулотларида ГМИни аниқлаш

ГМИни аниқлаш ускунаси

1

Озиқ-овқат маҳсулотларида ГМИни аниқлаш

Электрофорез учун камера

1

Намуна тайёрлаш

Ламинар шкаф

1

ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш

Термостат

1

ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш

DNA/RNA UV стерил бокс

1

ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш

Микроцентрифуга

1

Суюқликларни аралаштириш

Аралаштиргич

1

Суюқликларни аралаштириш

Вортекс

1

ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш

Ultra-turrax гомогенизатор

1

ГМИни аниқлаш учун намуна тайёрлаш

Қуритиш шкафи

1

Намуналар ва референт материалларни сақлаш

Лаборатория музлаткичи (+40C)

1

Намуналар ва референт материалларни сақлаш

Лаборатория музлаткичи (-180C)

1

Намуналарни дозалаш

Автоматик пипеткалар (5 мл, 1мл, 0,2 мл, 50 мкл ва 10 мкл)

1

Реагентларни дозалаш

Диспенсор тўплами (1 дан 10 мл ва от 2,5 до 25 мл) кислотага бардошли

1

ЖАМИ:

20

Намуналарни тайёрлаш бўлинмаси

Оғир металларни аниқлаш учун намуна тайёрлаш

Микротўлқинли минераллашув тизими

1

Намуналарни центрифугалаш

Лаборатория центрифугаси

2

Юқори бирикмали ёғлардан намуна тайёрлаш

Гель-фильтрлаш хроматографи

1

Кичик ҳажмли намуналарни буғлаш

Буғлаш ускуналари

1

Паст босимда намуналарни буғлаш

Ротацион тизим

1

Хроматографик таҳлил учун намуна тайёрлаш

Вакуумли насос

1

Умумий лаборатория фаолияти

Сувни тозалаш ускунаси

1

Умумий лаборатория фаолияти

Хроматография учун сувни тозалаш ускуналари

1

Стандартлар ва намуналарнинг массасини аниқлаш

0.01 мг гача бўлган тарозилар

2

Стандартлар ва намуналарнинг массасини аниқлаш

0.1 мг дан 50 г гача оғирликни ўлчовчи тарозилар

2

Реагентлар ва намуналарнинг массасини аниқлаш

0.01 г дан 0.5 кг гача оғирликни ўлчовчи тарозилар

2

Реагентлар ва намуналарнинг массасини аниқлаш

1 г дан 3 кг гача оғирликни ўлчовчи тарозилар

2

Намуналар кулини ҳосил қилиш

Муфел печи

2

Намуналарни горизонтал силкитиш

Горизонтал шейкер

1

Намуналарни орбитал силкитиш

Орбитал шейкер

1

Намуналарни аралаштириш

Лаборатория вортекси

3

Намуналарни гомогенизациялаш

Гомогенизатор Ultra-Turrax

1

Намуналарни гомогенизациялаш

Аралаштиргич / гомогенизатор

1

Катта ҳажмли намуналарни гомогенизациялаш

Намуналар учун тегирмон

1

Намликни аниқлаш

Лаборатория термостати

1

Намуналар ва идишларни қуритиш

Лаборатория қуритиш шкафи

1

Намуналар ва референт материалларни сақлаш

Лаборатория музлаткичи (+40C)

1

Намуналар ва референт материалларни сақлаш

Лаборатория музлаткичи (-180C)

1

Намуналарни дозалаш

Автоматик пипеткалар (5 мл, 1 мл, 0,2 мл, 50 мкл и 10 мкл)

5

Кислотага чидамли диспансерлар тўплами (1 10) ml ва (2,5 25) ml

Реагентларни дозалаш

5

ЖАМИ:

41

УМУМИЙ:

125

Т/р

Лаборатория йўналишлари

Халқаро стандартлар асосида синов ўтказиладиган маҳсулотлар номи

Электротехника маҳсулотларини синаш йўналишида*

1.

Электротехника саноати маҳсулотлари синови лабораторияси

1. Маиший техника воситалар сифати ва хавфсизлиги (электр чойнак ва сув қайнаткич, музлаткич, ҳаво совуткич, дазмол, чанг юткичлар, кир ювиш машиналари, идиш-товоқ ювиш машиналари, электр хона иситкичлар, электр қозонлар, электр нон пиширгич, сок чиқазгич, гўшт майдалагич, электр духовкалар ва бошқалар);

2. Электротехника маҳсулотларини энергия тежамкорлик самарадорлиги (телевизор, совуткич ва музлаткичлар, ҳаво совуткич, электр кир ва идиш товоқ ювиш машиналари ва электрдвигателлар ва бошқалар);

3. Телекоммуникация, транспорт воситалари учун мўлжалланган аккумулятор батареялари сифати ва хавфсизлиги;

4. Ёритиш жиҳозлари (лампалар, светодиодли ёритиш жиҳозлари, автомобиль ёритиш фаралари, светофорлар);

5. Уяли алоқа воситалари сифати ва хавфсизлиги.

2.

Юқори ва паст кучланишли электротехника синови лабораторияси

1. Юқори ва паст қувватли трансформаторлар сифати ва хавфсизлиги;

2. Юқори ва паст кучланишли кабель маҳсулотлари

Машинасозлик маҳсулотларини синаш йўналишида*

3.

Машинасозлик маҳсулотларини синаш лабораторияси

1. Транспорт воситалари эҳтиёт қисмлари (тормозланиш колодкалари, накладкалари, тормозланиш ленталари, юриткич эҳтиёт қисмлари), пневматик шиналар, металл дисклар, ҳаво, мой ва ёнилғи тозалаш фильтрлари, ҳаво ва сув совуткичлари, суюқлик бакчалари, мой, ёнилғи ва сув насослари, термостатлар, юқори босимли шланг маҳсулотлари, кузов қисми деталлари, хавфсизлик камарлари, ички ва ташқи пластик деталлари, олд, ён ва орқа ойналар, ўтиргичлар, пластик ва резина қоплагичлар, механик ва гидравлик кўтаргичлар (домкратлар);

2. Компрессорлар, клапан, затвор, задвижка (сурма қопқоқ)лар, шарли кран, қарама-қарши клапан, транспорт воситалари ва хўжалик газ баллонлари ва уларнинг мосламалари, металл бочкалар.

3. Лифтлар, транспорт воситалари шассисига ўрнатилган ускуналар (манипульятор,
йўл тозалагич, кран, чиқинди йиғиш, бетон насос), учиш мосламалари ва сувда сузиш воситалари, юк ташиш тележкалари ва ўзи юрар юк кўтаргичлар, кўтариш таллари, горелкалар.

4. Мотор мойлари ва мойлаш маҳсулотлари, совутиш суюқликлари ва маҳсулотларининг синов лабораторияларини модернизация қилиш.

Енгил саноат маҳсулотларини синаш йўналишида*

4.

Тўқимачилик саноат маҳсулотларини синаш лабораторияси

Тайёр кийим-кечак маҳсулотлари, ип-калава, чарм пойабзал маҳсулотларини халқаро «Оеко-тех стандарт 100» асосида хавфсизлик ва сифат кўрсаткичлари бўйича синовларни ўтказишни таъминлайдиган лабораторияни ташкил этиш.

5.

Енгил саноат маҳсулотларини синаш лабораторияси

Болалар ўйинчоқлари, велосипедлар, шиша банкалар, чинни идиш товоқлар, керамик буюмлар.

Қурилиш маҳсулотларини синаш йўналишида*

6.

Қурилиш маҳсулотлари синаш лабораторияси

1. Бетон ва темир-бетон маҳсулотлари (жумладан, бетон қоришмалар, асфальт-бетон қоришмалар, бетон блок, пеноблок, газбетон, тротуар ва бетон плиталар);

2. Қуруқ аралашмали қурилиш материаллари (жумладан, цемент, гипс, оҳак, бўр, каолин, бентонит, асбест, тошкол, шағал, қум, гравий, керамзит, кварц);

3. Керамик материаллар (жумладан, ғишт, плиталар, унитаз, раковина, биде, писсуар, ванна, черепица);

4. Табиий ва сунъий тош ва улардан ясалган маҳсулотлар (жумладан, гранит, мармар, цемент ва гипс плиталар);

5. Ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари (жумладан, ДСП, ДВП, фанера, ламинат, эшик-ром, шпал, брус);

6. Санитар-техник маҳсулотлар (жумладан, смеситель, сифон, гофра қувурлар);

7. Метал ва метал маҳсулотлари (жумладан, арматура, сим чивиқ, швеллер, уголок, лист, сим, болт, гайка, винт, мих, эшик-ром ва қувурлар);

8. Бўёқ, елим, мастика, лок, битум, минерал вата ва гидроизоляцион материаллар.

Полимер ва кимё маҳсулотларини синаш йўналишида*

7.

Полимер ва кимё маҳсулотларини синаш лабораторияси

Полиэтилен плёнка, пакет, лента, мочалка, арқон полимер, қоп, қувур, банка, яшик, идиш-товоқлар, пластмасса маҳсулотлари ва линолеум, обой, резина маҳсулотлари, гофра картон, картон, қоғоз маҳсулотлари ҳамда минерал ўғитлар, парфюмерия ва ювиш воситалари ва бошқалар.

Т/р

Малака ошириш курси ихтисослиги номи

Курс соати

Малака оширадиган ходимлар сони

1.

Саноат маҳсулотларини синаш

152

412

2.

Синаш, калибрлаш лабораториялари (марказлари) ва метрологик хизматлар фаолиятини аккредитация қилиш, аудит ва инспекция назоратидан ўтказиш

80

251

3.

Маҳсулотни синашнинг қонуний ва меъёрий-ҳуқуқий асослари

80

249

4.

Газ баллон ускуналарини синаш

116

238

5.

Нефть-газ ва кимё саноати маҳсулотларини синаш

152

208

6.

Қурилиш маҳсулотларини синаш

152

178

7.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш

152

110

8.

Нефть ва газ саноати маҳсулотларини синаш

152

71

9.

Электротехника маҳсулотларини синаш

152

69

10.

Металлургия ва машинасозлик маҳсулотлари, автотранспорт воситаларини синаш

152

64

11.

Очиқ каналларда сув сарфини ўлчаш. Суюқлик сарфи ва миқдорини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш. Гидрометрик қурилмаларни метрологик аттестациялаш

80

59

12.

Фармацевтика маҳсулотларини синаш

152

49

13.

Атроф-муҳитни ифлослантириш манбаларини аналитик назорати бўйича синовлар

152

49

14.

Алкоголь маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига доир мажбурий талаблар

40

74

15.

Синаш ва калибрлаш лабораторияларининг компетентлилигини O‘z DSt ISO/IEC 17025:2019 асосида баҳолаш

80

39

16.

Енгил саноат маҳсулотлари, мебель ва ўйинчоқларни синаш

152

36

17.

O‘zDSt ISO/IEC 17043:2015 Мувофиқликни баҳолаш. Малакани текширишни ўтказишга доир асосий талаблар.

40

34

18.

Мувофиқликни баҳолашнинг қонуний ва норматив-ҳуқуқий асослари

40

33

19.

Путур етказмайдиган назоратнинг ультратовуш услуби I, II даражали b (w, wp) сектори

116

28

20.

Тупроқ ва ўсимликларни синаш

152

20

21.

Ўлчашлар ноаниқлигини баҳолаш

80

18

22.

Парфюмерия ва косметик маҳсулотларини синаш

152

20

Жами:

2309