Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 7 августдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган бартер контрактлари (шартнома, битимлар)ни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 989, 2000 йил 2 декабрь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 2 августдаги 05-31-7404-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан 2000 йил 30 июнда ЭГ-01/12-3411-сон, Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 20 июлда 79-сон ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 2000 йил 30 июнда 02/20-34-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган бартер контрактлари (шартнома, битимлар)ни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 989, 2000 йил 2 декабрь) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2004 йил 5 майдаги НН-01/10-1325, 72 ва 01-02/19-26-сон «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан тузиладиган бартер контрактлари (шартнома, битимлар)ни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 989-1, 2004 йил 14 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази