LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 26 июндаги 213-сонли ««Ўзбекистон Республикаси ИИВ давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1252-5, 07.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2003 йил 2 майдаги 137-сон «Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати техника назорати бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 1252, 2003 йил 30 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 12-сон) 2.2-бандидаги «идоралари» деган сўз «органлари» деган сўз билан алмаштирилсин.