Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1. Донни қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб қилиш бўйича йўриқномани (рўйхат рақами 936, 2000 йил 20 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 31 июлдаги 02/012-1471-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан 2000 йил 6 июнда 160-сон билан тасдиқланган Донни қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб қилиш бўйича йўриқнома (рўйхат рақами 936, 2000 йил 20 июнь) ҳамда «Донни қабул қилиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан ҳисоб-китоб тартиби бўйича йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқ (рўйхат рақами 936-1, 2007 йил 27 февраль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази