Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2009 йил 13 октябрдаги 107-сон буйруғи (рўйхат рақами 2050, 2009 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишни (қайд этишни) ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинларига» деган сўзлар «Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.