15.07.2019 йилдаги 585-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида қайд этилган маблағлардан «Хоразм» технопарки ва Дирекция фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонининг 10-бандида назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари «Хоразм» технопарки резидентлари ва Дирекциясига ҳам татбиқ этилсин.