Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

ИЛОВА
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Технопарк дирекцияси фаолиятини ташкил этиш

3-боб. Юридик шахсларни Технопарк резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби

4-боб. Юридик шахсни Технопарк резиденти мақомидан маҳрум қилишнинг асослари ва тартиби

5-боб. Технопарк резидентлари учун солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби

6-боб. Истиқболли стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш тартиби

7-боб. Стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва баҳолаш мезонлари

8-боб. Стартап-лойиҳаларнинг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этиш тартиблари

9-боб. Истиқболли стартап-лойиҳаларни молиялаштириш тартиби

10-боб. Менторларни танлаш

11-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Диркциясининг резидентларни рўйхатга олиш ишини ташкил этиш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекциясининг стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш ишини ташкил этиш СХЕМАСИ

Ҳужжат 16.07.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини самарали ташкил этиш, юридик шахсларни унинг резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш, солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартибини белгилаш, «стартап-лойиҳаларни» ҳар томонлама, шу жумладан, венчур молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
4. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган давлат мулкининг бозор қийматини аниқлаш бўйича хизматлар тўлови Дирекция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ юридик шахсларни Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳамда истиқболли «стартап-лойиҳалар»ни кўриб чиқиш учун қабул қилиш ва танлаш бошланишини таъминласинлар.
10. Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи Дирекцияга (шахсан ўзи келиб, почта алоқаси орқали, электрон почта ёки Дирекциянинг расмий веб-сайти орқали) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Технопаркнинг резиденти сифатида амалга ошириш таклиф этилаётган бизнес-режани илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.
13. Дирекция тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ариза берувчини Технопаркнинг резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
ушбу Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириш.
фақат ушбу Низомнинг 9-банди «а» кичик бандида кўрсатилган фаолият турларини амалга ошириши;
19. Ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ шартнома тузилгандан кейин Дирекция 3 иш куни мобайнида:
25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон Фармони билан берилган имтиёзларнинг амал қилиши Технопарк резидентларига татбиқ этилади.
26. Ушбу Низомнинг 25-бандида назарда тутилган имтиёзлар:
27. Технопарк резиденти асосий фаолиятидан тушган даромаддан ташқари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 132-моддасида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумий тартибда тўлаш шарти билан даромад олиш ҳуқуқига эга (роялти солиқлари бундан мустасно).
ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг уларга қўлланилишини бекор қилиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш бўйича мажбуриятларни тиклаш чораларини кўради;
34. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг зарур ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлигини, шунингдек, уларнинг ушбу Низомнинг 45-бандида белгиланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқиш ва ўрганиш мақсадида Технопаркда инкубация ва акселерация дастурларига қабул қилиш учун истиқболли стартап-лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилади.
36. Кенгаш ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг 4-иловада кўрсатилган зарур ҳужжатларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади ва таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомнинг 45-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги бўйича танловни амалга оширади.
ушбу Низомнинг 33-бандида санаб ўтилган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг сифатини баҳолаш;

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи (юридик шахс)

Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олиш учун тасдиқланган шакл бўйича зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда (бизнес-режа ва б.) Дирекцияга ариза беради.

Заруратга
кўра


2-босқич

Дирекция

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва резидент сифатида рўйхатга олиш (ёки рўйхатга олишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Зарур бўлганда якуний қарорга келиш мақсадида ариза берувчини бизнес-лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилади.

3. Рўйхатга олиш рад этилганда Дирекциянинг қарорида рад этишнинг асосини кўрсатади ва ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этади.

15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда


3-босқич

Ариза берувчи

Рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этади ҳамда аризага бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун қайтадан киритади.

Заруратга
кўра


4-босқич

Дирекция,
ариза берувчи

Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисида шартнома тузадилар.

5 иш
кунида


5-босқич

Дирекция

Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ёзувларни киритади ва юридик шахснинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.

Шартнома тузилгандан кейин 3 иш куни мобайнида

«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси» МЧЖ Директорига


Юридик шахсни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишга
АРИЗА

________________________________________________________________________________ (ариза берувчининг юридик манзили)

тадбиркорлик фаолияти субъекти _________________________________________________ни

(юридик шахснинг номи)

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.
Ариза берувчи билан алоқа қилинадиган маълумотлар:
________________________________________________________________________________

(телефон рақами, электрон почта манзили)

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
1. Таъсис ҳужжати нусхаси.
2. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти сифатида амалга оширилиши режалаштирилган бизнес-режа.

_______________________________________
(ариза берувчининг имзоси)

Сана: 20___ й. «____» ______________

Босқичлар


Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Стартап-лойиҳа ташаббускори (жисмоний ёки юридик шахс)

Стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши учун зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда Дирекцияга ариза беради.

Заруратга
кўра


2-босқич

Дирекция ҳузуридаги стартап-лойиҳаларни баҳолаш бўйича маслаҳат кенгаши

1. Стартап-лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг зарур ҳужжатлар рўйхатига ва белгиланган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади ва ўрганади.

2. Зарурат бўлганда якуний қарорга келиш мақсадида ариза берувчини ўз стартап-лойиҳасининг тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилади.

3. Стартап-лойиҳани инкубация ёки акселерация дастурига қабул қилиш (ёки рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

20 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда


3-босқич

Дирекц�я

Стартап-лойиҳани қабул қилиш рад этилганда, рад этишнинг асосини кўрсатган ҳолда ёзма маълумот юборади.

Олдинги босқич муддатлари доирасида


4-босқич

Дирекция,
стартап-лойиҳа ташаббускори

Қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда стартап-лойиҳанинг инкубация ёки акселерация дастурида иштирок этиши бўйича битим тузадилар.

Дирекция томонидан белгиланган муддатларда


5-босқич

Дирекция,
стартап-лойиҳа ташаббускори

Келгусида молиялаштириш масаласини кўриб чиқиш учун стартап-лойиҳа маҳсулотлари (хизматлари) намойишини ўтказадилар.

Акселарация дастуридан ўтиш якунлари бўйича


6-босқич

Дирекция

Буюртманомани молиялаштириш учун буюртманомани стартап-лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш мезонларига мувофиқ Эксперт комиссиясига юборади.

Стартап-лойиҳа намойиши якунларига кўра


7-босқич

Ахборот технологиялари вазирлигининг Истиқболли стартап-лойиҳаларни баҳолаш бўйича Эксперт комиссияси

1. Лойиҳаларни кўриб чиқади ва баҳолайди.

2. Келгусида иштирок этиш ва молиялаштириш учун тавсия этилган стартап-лойиҳаларни АКТни ривожлантириш жамғармасига юборади.

7 иш куни мобайнида

3 иш куни мобайнида


8-босқич

АКТни ривожлантириш жамғармаси, Дирекция, стартап-лойиҳа ташаббускори

АКТни ривожлантириш жамғармаси, Дирекция ва стартап-лойиҳа ташаббускори ўртасида стартап-лойиҳани молиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш шартлари тўғрисида шартнома тузадилар.

5 иш куни мобайнида

«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки Дирекцияси» МЧЖ Директорига


Истиқболли стартап-лойиҳаларни танлашда ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этишга
АРИЗА

________________________________________________________________________________ (лойиҳанинг номи)
________________________________________________________________________________
(жисмоний шахснинг Ф.И.О. ёки юридик шахснинг номи)
________________________________________________________________________________
(жисмоний шахснинг яшаш манзили ёки ариза берувчининг юридик манзили)

истиқболли стартап-лойиҳаларни танлашда ва Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг инкубация ва акселерация дастурларида иштирок этишини кўриб чиқишингизни сўрайман.
Иштирокчи тўғрисида маълумот:
________________________________________________________________________________

(телефон рақами, электрон почта манзили)

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
1. Жисмоний шахс бўлган тақдирда унинг паспорти нусхаси.
2. Стартап-лойиҳа бўйича батафсил маълумот.

_______________________________________
(ариза берувчининг имзоси)

Сана: 20___ й. «____» ______________

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази