05.04.2019 йилдаги 161-Қ-сон
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг ахборотномаси 1993 йил 9-сонли 320-модда) 6, 25-моддалари «Йўл харакати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2013 йил 15-сонли 197-модда) 17-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-моддасига) мувофиқ транспорт воситаларининг 2019 йилдаги мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш мақсадида, қарор қиламан:
2. Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича Учқудуқ туман комиссиясининг таркиби 1-иловага* мувофиқ, Навоий вилояти Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги бошқармасига 1-сонли туманлараро рўйхатга олиш ва имтиҳон олиш бўлимида Учқудуқ тумани бўйича рўйхатда турган транспорт воситаларига эга бўлган автокорхона ташкилот, хусусий корхоналарнинг 2019 йилдаги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли қарорининг 3-бандида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички Ишлар Вазирлигининг ички ва соқчилик қўшинлари, Миллий Хавфсизлик Хизматининг ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари кўрстаилиб ўтилган идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбрий техник кўрикдан ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
5. Қарорнинг 3-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларнинг техник кўриги:
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомига мувофиқ» 1 январдан 31 августга қадар ўтказилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.