Мамлакатимизда иқтисодиётдаги давлатнинг иштирокини қисқартириш, ёқилғи-энергетика комплексига ва иқтисодиётнинг бошқа асосий тармоқларига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотлар жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Шу билан бирга, ёқилғи-энергетика соҳаси бошқарув тизимини ислоҳ қилиш ва тариф сиёсатини такомиллаштириш соҳа корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини тақозо этмоқда.
Электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги дебитор ва кредитор қарздорликни қисқартириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, ушбу соҳада молиявий интизомни янада мустаҳкамлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
2. Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига (АСКУЭ) уланган истеъмолчилар сонини 1-иловадаги жадвалга мувофиқ 2019 йилнинг охиригача камида 2,5 миллионга етказиш ҳамда 2020 йилнинг охиригача умумий абонентлар сонининг 100 фоизини АСКУЭ билан қамраб олишни таъминлаш учун 2019 йилда Жамғармадан қўшимча равишда 100 миллиард сўм маблағ ажратилсин.
3. Молия вазирлиги ва Бош прокуратура 2020 йилги Давлат бюджети параметрлари ва 2020–2021 йилларга бюджет мўлжалларини шакллантиришда 2020 йил 1 январдан бошлаб прокуратура органлари ходимлари бир қисмининг таъминоти харажатларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, Жамғармадан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказиш бўйича таклифлар киритсин.
4. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури лойиҳасини шакллантириш доирасида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган йилдан йилга ўтувчи ва янги бошланаётган инвестиция лойиҳаларини бюджет тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш масаласини кўриб чиқсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2020 йилнинг 1 январига қадар:
иссиқлик таъминоти ташкилотларининг энергия ресурслари етказиб берувчилари ва коммунал корхоналари олдидаги 2019 йил 1 апрель ҳолатига мавжуд бўлган кредитор қарздорлигининг қолган қисми иссиқлик таъминоти ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан истеъмолчиларнинг ялпи инвентаризациясини ўтказиш ва кўрсатилган хизматлар учун тўлиқ ҳажмда пул маблағлари тушумини қатъий назорат қилиш, шунингдек, қарздорликни қисқартириш учун қўшимча резервларни излаб топиш ва уларни молиявий соғломлаштириш бўйича амалий чораларни кўриш орқали қопланишини;
иссиқлик таъминоти ташкилотларининг энергия ресурслари етказиб берувчилар ва коммунал корхоналари олдида кредитор қарздорлигининг қолган қисми, уларнинг ўз маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
7. Молия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сон Фармоннинг 6-бандида:
республика истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 10 фоизи»;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3060-сон қарори билан тасдиқланган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:
«республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушадиган маблағларнинг 5 фоизи;
республика истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг 10 фоизи»;
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига асосан ажратиладиган мақсадли маблағларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан электр энергия истеъмоли учун тўловларга ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ корхоналаридан тушадиган маблағларга татбиқ этилмайди»;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги «Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3981-сон қарорида:
«2019 — 2021 йиллар давомида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан ҳар йили» сўзлари «2019 йилда Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;