Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. 15-банддаги «Банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар» деган сўзлар «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 52-банднинг биринчи хатбошисидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.
3. 109-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ўн тўртинчи хатбошида «кўк йўлли бўлиши шарт.» деган сўзлар «кўк йўлли;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5. 131-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«131. Пул дасталарини полиэтилен пакетларга жойлаштирилиш орқали банкнотлар боғлами шакллантирилганда, ҳар бир полиэтилен пакетга 10 та пул дастаси солиниб, пакетнинг очиқ томонини пайвандлаб, ёпиштириш учун пул боғламларини шакллантириш ускунасига жойланади. Бунда, пул боғламларини шакллантириш ускунаси қопқоғига ўрнатилган клишедаги банк реквизитлари полиэтилен пакетнинг очиқ тарафига автоматик тарзда босилади. Агар, банкнотлар боғламини шакллантиришда фойдаланиладиган полиэтилен пакет, иккита полиэтилен бўлакларини пайвандлаш орқали ишлаб чиқарилган бўлса, бундай ҳолларда пул боғламларини шакллантириш ускунаси қопқоғига ўрнатилган кассир клишесидаги банк реквизитлари полиэтилен пакетнинг иккала томонига ҳам босилиши лозим. Ҳар бир кассир ўзи санаган пулларнинг боғламини шакллантиришда, ўзига бириктирилган клишедан фойдаланиши шарт.».
6. 132-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва 50 000» деган сўзлар «, 50 000 ва 100000» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 150-банднинг иккинчи хатбошисидаги «муҳри билан тасдиқланган» деган сўзлар «муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 9-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
9. 154-банддаги «мижозларга» деган сўз «жисмоний шахсларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 171-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
11. 193-банддан «тўртбурчак муҳр босилади ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
12. 242-банднинг биринчи хатбошидаги «суриштирув органлари» деган сўзлар «терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. Йўриқноманинг 8а-иловасидан «М.Ў.(топширувчининг муҳри)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
14. Йўриқноманинг 9-иловасидан «Нақд пул чекини тақдим этган мижознинг муҳри учун жой» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
15. Йўриқноманинг 12-иловасидаги «Жами бир кунда» ва «сўмлик қимматликлар чиқим қилинди» деган сўзлар тегишли равишда «Касса мудирига» ва «сўмлик қимматликлар топширилди» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. Йўриқноманинг 25-иловасидаги «ва 50000» деган сўзлар «, 50000 ва 100000» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази