27.06.2019 йилдаги ПҚ-4365-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5139-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида кадрлар билан таъминланганлик даражасини кучайтириш мақсадида:
1-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академия магистратураси учун 90 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида — 36 нафар ва тўлов-контракт асосида — 54 нафар;
2-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академия магистратураси учун 30 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида — 12 нафар ва тўлов-контракт асосида — 18 нафар;
3-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академия бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курслари учун 60 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида — 24 нафар ва тўлов-контракт асосида — 36 нафар;
4-иловага мувофиқ, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда «Давлат бошқаруви» мутахассислиги бўйича Академия бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курслари учун 90 нафар, шу жумладан давлат грантлари асосида — 36 нафар ва тўлов-контракт асосида — 54 нафар этиб белгилансин.