20.06.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2331-1
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 20.06.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2331-1
Кучга кириш санаси
20.06.2019
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/2-сон қарори (рўйхат рақами 2331, 2012 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Кредит бюролари, кредит ахборотидан фойдаланувчилар ва кредит ахборотини етказиб берувчилар ўртасида кредит ахбороти алмашинуви ҳамда кредит ҳисоботларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «Кредит бюроларининг техник ва дастурий воситаларига ахборот хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш бўйича қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2318, 2012 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 35-модда)» деган сўзлар «Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.