Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш, саломатликларини муҳофаза қилиш ҳамда маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 33-сон, 679-модда) 3-бандидаги ва 7-банднинг учинчи хатбошисидаги «2019/2020 ўқув йилидан бошлаб» сўзлари «2024/2025 ўқув йилидан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.