[
ОКОЗ:
1.
15.00.00.00 Мудофаа / 15.12.00.00 Ҳарбий хизмат / 15.12.09.00 Ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминоти]
[
ТСЗ:
1.
Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги маданият ходимларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги маданият ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
иловага
мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Қурбонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 июнь,
493-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 июндаги 493-сон
қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 28 октябрдаги 415-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхатининг «Тошкент шаҳри»
бўлимига
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари марказий ашула ва рақс ансамбли» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 25-сон, 500-модда) 4-илованинг рус тилидаги «Примечание»
матнидаги
«Государственной филармонии Узбекистана» сўзларидан кейин «и Центральньй ансамбль песни и танца Вооруженньх Сил Республики Узбекистан,» сўзлари қўшилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.06.2019 й., 09/19/493/3288-сон)