Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×



мундарижа мавжуд эмас

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуннинг 36-моддасига асосан янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган барча ҳужжатлар ёки уларнинг қисмлари, агар улар янги ҳуқуқий нормаларга зид бўлса ёки амалда ўз аҳамиятини йўқотган, лекин расман ўз кучини йўқотган деб топилмаган бўлса, ўз кучини йўқотган деб топилиши кераклиги;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Республика театр ва томоша муассасаларида чипталар бўйича ишларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни (рўйхат рақами 1376, 2004 йил 23 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш ҳақида 2019 йил 22 майдаги 1146/02-10-сон хати;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 18-бандига асосан вазирлик ва идоралар томонидан Адлия вазирлигининг давлат рўйхатидан ўтказилган норматив ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги тақдимномаси бажарилмаган тақдирда Адлия вазирлиги меъёрий ҳужжатни давлат реестридан чиқаришга ҳақли эканлиги ва бу меъёрий ҳужжатни юридик кучга эга эмас деб ҳисоблаш учун асос бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази