[
ОКОЗ:
1.
19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.11.00 Атроф муҳитни халқаро ҳуқуқий муҳофаза қилиш]
[
ТСЗ:
1.
Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (Стокгольм, 2001 йил 22 май) ратификация қилиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 5 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 3 майда маъқулланган
[
ОКОЗ:
1.
19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм
конвенциясини
(Стокгольм, 2001 йил 22 май) қуйидаги баёнот билан ратификация қилинсин:
«Конвенциянинг 25-моддаси 4-бандига мувофиқ А, В ёки С иловаларга ҳар қандай тузатишлар Ўзбекистон Республикаси учун фақат бундай тузатишларни ратификация қилиш, қабул қилиш, мақуллаш ёки уларга қўшилиш ҳақида унинг ҳужжатлари сақлашга топширилгандан кейин кучга киради».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 8 май,
ЎРҚ-535-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2019 й., 03/19/535/3110-сон)