7. Тавсиянома, мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ, схема бўйича ходимларнинг фарзандларига бир давлат олий таълим муассасасининг бакалавриати (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий ўқув юртидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасасининг (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) кундузги ёки сиртқи таълим шаклига бир марта кириш учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.