Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар

1.

Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Концепция лойиҳаси

2019 йил июль

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шадманов), «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази
(Д. Тошмухаммедова)

2.

Оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, унинг манзиллилиги, тизимлилиги ва таъсирчанлигини таъминлаш, тарғибот-ташвиқот ишларини шаклан ва мазмунан бойитиш ҳамда бу жараёнга инновацион усулларни жорий этиш мақсадида Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитнинг ҳолатини аниқлаш ва манзилли соғломлаштириш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда Республика кенгашига киритиш.

Методика

2019 йил июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков), «Маҳалла» жамоат фонди (Ш. Жавлонов), «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази
(Д. Тошмухаммедова)

3.

«Маънавият фидойиси» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2019 йил июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Молия вазирлиги
(Ж. Қўчқоров)

II. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот тадбирлари

4.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маънавият ва маърифат кенгашлари иштирокида келишилган режа асосида «Маънавият фестивали»ни ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашлари

5.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакилларига етказишга қаратилган туркум тарғибот тадбирларини ўтказиш.

Маънавий-маърифий тадбирлар

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), «Маҳалла» жамоат фонди
(Ш. Жавлонов)

6.

Мамлакатимиздаги ислоҳотларнинг аҳоли кундалик турмушидаги натижалари, фуқароларимизнинг фаоллиги ва эртанги кунга ишончи ҳақида «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» шиори остида «Бахтга ҳақли эл» номли тарғибот материаллари, рисола ва буклетлар тайёрлаш.

Тарқатма материаллар, рисолалар

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), «Маърифат» тарғиботчилар жамияти

7.

Жамиятда фаол фуқаролик позициясининг шаклланиши ҳолати, турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳоли турмуш тарзига таъсирини ўрганиш мақсадида «Ижтимоий ривожланиш ва дахлдорлик туйғуси» мавзусида ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ўртасида социологик тадқиқотлар ўтказиш ва натижалари асосида таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Сўровлар, тадқиқотлар ва таҳлиллар

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), «Маърифат» тарғиботчилар жамияти

8.

Ўзининг самарали меҳнати, ватанпарварлиги, жисмоний ва интеллектуал салоҳияти билан турли соҳаларда катта муваффақиятга эришган юртдошларимизнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи «Мен шу юрт фарзандиман» рукнида туркум кўрсатувлар ташкил этиш.

Медиа режа

2019 йил июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев)

9.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишда раҳбар ходимларнинг тутган ўрни, уларнинг маънавий-ахлоқий сифатларининг аҳоли кайфиятига таъсирини ёритиш мақсадида:

«Раҳбар маънавияти», «Раҳбарнинг бошқарув маданияти» мавзуларида семинар-тренинг ва эркин мулоқотлар ташкил этиш;

«Раҳбарнинг маънавияти ва маърифати» мавзусида рисола тайёрлаш.

Семинар-тренинг

Рисола

йил давомида

август

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), «Маънавият тарғиботчиси» таълим муассасаси (Н. Салаев)

10.

«Жамият тараққиётининг асоси — маърифатдир» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш.

Илмий-амалий конференция

2019 йил август

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров)

11.

Марказий кўчалар, магистрал йўлларда китобхонлик тарғиботига оид шиорлар, ҳикматли сўзлардан иборат баннерлар, кўргазмали тасвирий-тарғибот воситаларидан кенг фойдаланиш ишларини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаси, тарқатма материаллар, баннерлар, плакатлар

2019 йил июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), «Тасвирий ойина» уюшмаси (И. Латипов), Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайидов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

III. Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, «оммавий маданият» ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга оид тадбирлар

12.

«Ахборот ҳашари» лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида:

Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги нохолис ахборотларга қарши аҳоли, айниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва жамоатчиликда муайян ҳолатлар ҳақида ҳаққоний фикр шаклланишига кўмаклашиш;

иштирокчиларни ахборот технологиялари янгиликлари билан таништириш учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(К. Алламжонов), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов)

13.

Абу-л-Муин Насафий илмий меросига бағишланган «Жаҳолатга қарши маърифат билан курашган буюк аллома» номли халқаро конференция ўтказиш.

Халқаро илмий-амалий конференция

2019 йил ноябрь

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (З. Рўзиев), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ислом цивилизацияси маркази (Ш. Миноваров)

14.

Абу-л-Муин Насафий ҳаёти ва ёзган асарлари асосида махсус тўплам тайёрлаш ва чоп этиш.

Тўплам

2019 йил ноябрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Дин ишлари бўйича қўмита (Ж. Акромов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов)

IV. Жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар — коррупция, маҳаллийчилик, лоқайдлик ва ота-оналарнинг ёшлар тарбиясига эътиборсизлиги каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган тадбирлар

15.

Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида «Оила — муқаддас даргоҳ» мавзусида маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

Учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар ва бошқа тадбирлар

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази
(Д. Тошмухаммедова), «Маҳалла» жамоат фонди
(Ш. Жавлонов)

16.

Ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш, улар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Авлодлар учрашуви» лойиҳаси асосида барча таълим муассасаларида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фахрий авлод вакиллари билан тарбияси оғир ўқувчиларнинг учрашувларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

йил давомида

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашлари, Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимлари

17.

Жазони ижро этиш муассасаларида «Маърифат» тарғиботчилар жамиятининг аъзолари иштирокида «Тақдирни қўл билан яратур инсон» мавзусида «маънавият соатлари»ни ташкил этиш.

«Маънавият соатлари»

йил давомида

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева)

18.

Жамиятда учраётган турли салбий иллатлар ва муаммоларга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида «Фаол фуқаро» дебат клубини ташкил этиш.

Ижрочилар қўшма қарори

2019 йил июль

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)

V. Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот тадбирлари

19.

Уч ёшдан етти ёшгача бўлган болалар тарбияси билан шуғулланаётган оилаларга маънавий тарбияни ташкил этишда кўмаклашиш мақсадида «Ёш ота-она китоби», боғча тарбиячилари учун «Бахтли бола маънавияти», мактаб ўқитувчилари учун «Фазилатли бола» қўлланмаларини тайёрлаш ва тарқатиш.

Методик қўлланма

2019 йил сентябрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази
(Д. Тошмухаммедова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

«Жамиятда диний экстремизм ва терроризмга қарши ижтимоий профилактика механизмларини такомиллаштириш» мавзусида илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш.

Илмий-амалий тадқиқот

2019 йил декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

21.

Бой маънавий меросимиз, меъморий ва тарихий ёдгорликларни кенг тарғиб қилиш, хорижий меҳмонларда мамлакатимизнинг тарихи, миллий урф-одатлари ҳақида тўғри маълумот бериш ва ижобий имижини шакллантириш мақсадида Ўзбекистоннинг туристик шаҳарларида фаолият олиб борадиган гидлар учун услубий қўлланма тайёрлаш.

Услубий қўлланма

2019 йил ноябрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Давлат туризм қўмитаси (А. Аккулов), Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти (Р. Абдуллаев)

22.

Тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, жамиятдаги жипслик ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда хорижий давлатлар, хусусан Германия, Туркия ва Япония давлатлари тажрибасини ўрганиш ва рисола тайёрлаш.

Рисола

2019 йил сентябрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов)

VI. Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш ва уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар

23.

«Бу йилда ўқиш зарур бўлган 100 та китоб» рўйхатини тузиш, йил давомида ушбу асарлар маҳаллий телерадиоканалларда эл таниган раҳбарлар ва зиёлилар томонидан ўқиб борилишини ташкил этиш, турли роликлар, босма тарғибот ишларини амалга ошириш ва ижтимоий тармоқларда ушбу ташаббуснинг кенг ташвиқотини олиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Ёзувчилар уюшмаси
(С. Сайидов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
(А. Хаджаев), Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов)

24.

Мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда фаол бўлган «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари ўртасида «Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси» танловини ўтказиш.

Республика танлови

2019 йил август

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), «Маърифат» тарғиботчилар жамияти

25.

Анъанавий тарзда бир йилда камида икки марта (1 июнь — халқаро болалар куни, 2 сентябрь — билимлар куни) «Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан» шиори остида акциялар ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2019 йил июнь- сентябрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов), ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашлари

26.

Интернет майдонида ички ва ташқи таҳдидларга самарали қарши курашишни таъминлаш мақсадида Марказ ходимлари ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари учун «Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари» мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий ўқувлар ташкил этиш.

Ўқув машғулотлари

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), ҳудудий Маънавият ва маърифат кенгашлари, «Маънавият тарғиботчиси» ўқув маркази (Н. Салаев)

VII. Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу ёшларни ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар

27.

Таълим муассасаларида талаба, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида «Билиб қўйки, сени Ватан кутади»,«Авлодларга муносиб ворис бўлайлик», «Биз буюк алломалар фарзандларимиз», «Маърифатли ёшлар — миллат фахри»мавзусида ҳарбий фахрийлар иштирокида учрашувлар ташкил этиш.

Маънавий-маърифий тадбирлар

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ички ишлар вазирлиги
(П. Бобожонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)

28.

Ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини кучайтириш, ёшларнинг ижодий фикрлашини қўллаб-қувватлаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» лойиҳасини амалга ошириш. Бунда:

«Коррупция келажакка таҳдид» иншолар танлови;

«Ўзбекистон ёшлар нигоҳида» расмлар танлови,

«Она Ватанимнинг буюк фарзандлари»,«Ўзбекистонлик эканимдан фахрланаман», «Ватанга хизмат қилиш — буюк мақсадим» мавзуларида мақолалар танлови ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар, танловлар, ижтимоий роликлар

2019 йил июль-октябрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Бадиий академия
(А. Нуритдинов)

29.

Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш мақсадида «Юртим тарихини ўрганаман» ва «Юртим бўйлаб ўн кун саёҳат» лойиҳасини амалга ошириш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил июнь-октябрь

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Давлат туризм қўмитаси
(А. Аккулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

30.

«Фарзандингиз мустақил ҳаётга тайёрми?» рукнида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва эрта никоҳнинг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарори

2019 йил август

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази
(Д. Тошмухаммедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов) Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев)

VIII. Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар

31.

«Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!» шиори остида туркум чора-тадбирларни амалга ошириш.

Тарғибот тадбирлари

йил давомида

Дин ишлари бўйича қўмита (Ж. Акромов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), «Маҳалла» жамоат фонди
(Ш. Жавлонов)

32.

«Бир оилада эзгу мақсадлар сари» шиори остида таълим муассасалари ва маҳаллаларда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги ишлар тарғиботини ташкил этиш.

Тарғибот тадбирлари

йил давомида

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Р. Курбанов), Дин ишлари бўйича қўмита (Ж. Акромов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров)

33.

«12 ойга — 12 аллома» лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида:

йил давомида буюк аждодларимиз ҳаёти, илмий ва маънавий-маърифий мероси ҳақида рисолалар тайёрлаш ва чоп этиш;

ҳар ойда таълим муассасаларида маълум бир аллома ҳаёти ва фаолиятига бағишланган танловлар ўтказиш.

Рисолалар ва танловлар

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

34.

Ўзбекистоннинг бой маънавий мероси, меъморий ва тарихий ёдгорликларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ЮНЕСКО жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган мамлакатимиздаги объектлар ҳақидаги маълумотларни 3D форматида намойиш этадиган электрон фото жамланма (виртуал саёҳат) яратиш ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиш. Бунда:

жамланмага киритиладиган меъморий ва тарихий ёдгорликлар рўйхатини шакллантириш;

фотожамланмани тўплаш ва унинг 3D форматини яратиш;

Республика Маънавият ва маърифат марказининг веб-саҳифаси, ижтимоий тармоқларга бепул кўчириб олиш имконияти билан жойлаштириш ҳамда Google maps дастурига киритиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил июнь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Давлат туризм қўмитаси (А. Аккулов)

IX. Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар ва бошқа саналарда кенг аҳоли орасида амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар

35.

Интернет тизимида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «Буюк юрт фарзандлари» телеграм каналини ташкил қилиш. Бунда:

Ўзбекистон ҳудудида етишиб чиққан буюк алломалар, саркардалар, давлат ва жамоат арбобларининг ҳаёти, илмий, ижодий ишлари, давлат ва жамият ривожи йўлида амалга оширган ибратли фаолияти ҳақида маълумотлар бериб бориш;

мамлакатимиздаги машҳур олимлар, тадбиркорлар, ёзувчилар, маданият, санъат ва спорт соҳасида катта ютуқларга эришган шахсларнинг ҳаёти ва ижоди, хусусан мактаб даври ҳақидаги ибратли воқеаларни ҳикоя қилувчи видеороликлар тайёрлаш.

Амалий чора-тадбирлар, мақола, инфографика, сўровлар

йил давомида

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Ўзбекистон фанлар академияси (Б. Юлдашев), Ўзбекистон миллий кутубхонаси (У. Тошбоева)

36.

Мустақиллик неъмати, буюк аждодларимиз орзу-ниятлари, истиқлол берган имкониятлар, эришилган ютуқларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида:

«Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари ва барча тарғиботчиларга мўлжалланган услубий қўлланма тайёрлаш;

Мустақиллик кунига бағишланган видеоролик тайёрлаш ва ижтимоий тармоқларда ташвиқот тадбирларини ўтказиш;

ижтимоий тармоқларда «Ватанни севмоқ иймондандур» тарғибот акциясини ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил август

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), тегишли вазирлик ва идоралар

37.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳаллалар, таълим муассасалари ва ташкилотларда:

«Конституция ва қонун талабларига қатъий риоя қилиш маънавий савиямиз ва маданиятимизнинг асосий мезонига айланиши шарт» мавзусида давра суҳбатларини ташкил қилиш;

«Инсоннинг маънавий ва маданий савияси унинг қонунларга оғишмай амал қилишида намоён бўлади» мавзусида республика иншолар танловини ўтказиш.

Давра суҳбати




Иншолар танлови

2019 йил сентябрь — декабрь

Республика Маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Халқ таълими вазирлиги
(Ш. Шерматов)

1.

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Республика кенгаши раиси

2.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика кенгаши раиси ўринбосари

3.

З.Ш. Низомиддинов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Республика кенгаши раиси ўринбосари

4.

А.А. Абдуваҳитов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

5.

Р.С. Қосимов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

6.

Х.М. Султанов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Спичрайтери

7.

К.К. Куранбаев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

8.

Ф.Ш. Махмудов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари

9.

А.А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси

10.

О.Б. Муродов

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

11.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири

12.

Т.К. Нарбаева

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси

13.

Р.К. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

14.

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

15.

А.Х. Камилов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

16.

Б.Н. Курбанов

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

17.

И.У. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

18.

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

19.

А.К. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

20.

Ш.М. Садиков

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

21.

Б.С. Сайфуллаев

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

22.

И.Ю. Абдурахмонов

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири

23.

А.В. Шин

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири

24.

М.Б. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

25.

Б.А. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

26.

К.И. Алламжонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи

27.

Ж.К. Акрамов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси

28.

Р.Д. Курбанов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

29.

Б.С. Юлдашев

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

30.

Ш.С. Жавлонов

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раиси биринчи ўринбосари

31.

Қ.М. Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

32.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

33.

Ф.Ш. Зокиров

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори

34.

А.Д. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи

35.

А.Ш. Бекмуродов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси директори вазифасини бажарувчи

36.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

37.

Ш.И. Жалилов

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси марказий кенгаши раиси

38.

А.Б. Нуриддинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

39.

Д.Г. Ташмухаммедова

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори

40.

А.К. Кадиров

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Республика кенгаши масъул котиби


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази