29.04.2019 йилдаги 363-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва халқаро стандартларга мувофиқ халқаро савдо хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармонига асосан 2019 йил 1 февралдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган талабларга жавоб берадиган, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳалол иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни назарда тутувчи халқаро стандартларга мувофиқ ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сонли қарорига асосан 2020 йил 26 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/500/1204-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 500-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/500/1204-сон)