Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш соҳасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Аккредитация талаблари ва шартлари

3-боб. Аккредитация ўтказиш тартиби

4-боб. Аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш

5-боб. Инспекция назорати

6-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш)

7-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш

8-боб. Аккредитация белгисидан фойдаланиш мониторингини амалга ошириш

9-боб. Аккредитация соҳасидаги Марказ хизматларига ҳақ тўлаш тартиби

10-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш

11-боб. Аккредитация объекти материалларини долзарблаштириш

12-боб. Аппеляцияларни кўриб чиқиш

13-боб. Якунловчи қоида

1-ИЛОВА
Аккредитацияни ўтказиш схемаси

2-ИЛОВА
Инспекция назоратини ўтказиш схемаси

2-ИЛОВА
«Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» ДУКнинг Аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (АРАС), Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ва Аккредитация бўйича халқаро форумга (IAF) тўлақонли аъзо сифатида кириши бўйича ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати

Ҳужжат 25.04.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармонини бажариш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга мувофиқ аккредитациядан ўтказиш миллий тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
аккредитация объектлари томонидан ушбу Низомнинг 9-бобида кўрсатилган мажбуриятларга ўз вақтида риоя қилиш.
7. Ариза берувчиларни аккредитациядан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ариза берувчи Марказ томонидан белгиланган шакл бўйича Марказга ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни илова қилган ҳолда, ёзма ёки электрон шаклда аккредитация қилишга буюртма (кейинги ўринларда буюртма деб аталади) беради.
9. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаган тақдирда, Марказ бир иш кунидан кечикмай ариза берувчига ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариш ҳақида хабар қилади.
Такрорий аккредитация ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда ўтказилади.
39. Инспекция назорати аккредитациядан кейинги шартнома асосида ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ жойнинг ўзига бориб амалга оширилади.
48. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ушбу Низом 47-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда Марказ томонидан аккредитация комиссияси қарорига кўра, уч ойдан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
55-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошиларига мувофиқ аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугутилгандан кейин аккредитация учун такрорий ариза камида олти ойдан кейин берилиши мумкин.
ушбу Низомнинг 69-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган материаллар долзарблаштирилганлиги учун.
71. Марказ ўн беш иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва аввал тасдиқланган ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритади. Ушбу Низомнинг 69-банди иккинчи хатбошига мувофиқ материаллар долзарблаштирилган тақдирда, аккредитация объектнинг аккредитация соҳаси янги таҳрирда тасдиқланади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш
муддатлари


1-босқич

Ариза
берувчи

Аккредитация олиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни тайёрлайди.

Аккредитация марказига бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманомани тақдим этади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра


2-босқич

Аккредитация маркази

1. Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тўлиқлиги юзасидан буюртманомани ўрганади:

а) ижобий натижа бўлганда аккредитация бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тайёрланади;

б) ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда — ҳужжатларни қайтаради.



а) 2 иш куни мобайнида


б) 1 иш куни мобайнида

2. Марказ хизматларига ҳақ тўлангандан кейин тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади.

2. 15 иш куни мобайнида


3. 3 иш куни мобайнида



4-5. Бир ойгача (аккредитация объекти тайёрлиги натижалари бўйича)

3. Экспертиза натижалари бўйича камчиликлар аниқланган тақдирда, жойнинг ўзида баҳолаш ўтказишдан аввал марказ бу ҳақда аккредитация объектини уларни бартараф этиш учун хабардор қилади.

4. Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш тугаллангандан кейин баҳоловчи гуруҳни тузади.

5. Жойнинг ўзида баҳолаш учун шарт-шароитлар таъминланмаган тақдирда, Марказ баҳолаш ишини тўхтатиб туради.

Баҳолаш
гуруҳи

6. Жойнинг ўзида баҳолайди ва натижалар бўйича баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиради.

10 иш куни мобайнида

7. Ижобий ҳисобот расмийлаштирилган тақдирда у аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш учун Марказга берилади.

3 иш куни мобайнида


3-босқич*

Аккредитация объекти

1. Баҳолаш гуруҳи томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни расмийлаштиришда аккредитация объектининг белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисидаги хулоса берилса, номувофиқликни бартараф этиш ва уни бажариш тўғрисидаги ҳисобот бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва Марказга тақдим этади.

1. Икки ой мобайнида (аккредитация объектининг хоҳишига кўра)

Аккредитация маркази

2. Ҳаракатлар режаси бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб баҳолаш гуруҳига аккредитация объекти томонидан номувофиқликлар бартараф этилиши ҳолатини ўрганиш учун ваколат беради.

2. 5 иш куни мобайнида

Баҳолаш гуруҳи

3. Амалга оширилган ҳаракатларнинг натижаларини ўрганишни таъминлайди.

3. 5 иш куни мобайнида

4. Ўрганиш натижалари бўйича баҳолаш тўғрисидаги якуний ҳисоботни расмийлаштиради ва уни аккредитация комиссиясининг мажлисида кўриб чиқиш учун Марказга тақдим этади.

4. 3 иш куни мобайнида


4-босқич

Аккредитация маркази

1. Аккредитация комиссиясининг мажлисида баҳолаш натижалари кўриб чиқилишини таъминлайди.

1. 5 иш куни мобайнида

2. Аккредитация комиссияси томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Марказ билан аккредитация объекти ўртасида аккредитациядан кейинги шартнома тузилади ва аккредитация тўғрисида гувоҳнома берилади.

2-3. 3 иш куни мобайнида

3. Аккредитация комиссияси томонидан салбий қарор қабул қилинган тақдирда аккредитация объектига аккредитация қилиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома юборилади.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъуллар

I. Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Қонун ҳужжатларига ISO/IEC 17000 серияси халқаро стандарти ва Лабораториялар аккредитацияси бўйича халқаро ташкилот (кейинги ўринларда ILAC деб аталади) ва Аккредитация бўйича халқаро форуми (кейинги ўринларда IAF деб аталади) талабларига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳузуридаги «Аккредитация маркази» (кейинги ўринларда Аккредитация маркази деб аталади) мувофиқликни баҳолаш органларнинг аккредитация ва инспекция назорати натижалари бўйича мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ўзгартиришлар киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2019 йил

1 июлгача

«Ўзстандарт»

агентлиги

2.

ILAC ва IAF томонидан қабул қилинган стандартлар билан бир хил бўлган аккредитация соҳасидаги асос бўлувчи халқаро стандартларни амалга киритиш.

Идоравий ҳужжатлар

2019 йил

1 июлгача

«Ўзстандарт»

агентлиги

II. Аккредитация маркази фаолиятини такомиллаштириш

3.

ISO/IEC 17011 халқаро стандарти талаблари ва тавсияларига мувофиқ Аккредитация марказида сифат менежмент тизимини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш.

Тартибот ҳужжатлари, йўриқномалар ва низомлар

2019 йил
1 июнгача

Аккредитация
маркази

4.

Аккредитация маркази мутахассислари, аккредитация қилинган объектлар, профессионал институтлар, тартибга солувчи органлар, мустақил экспертлар вакилларидан иборат бўлган лабораториялар ва сертификатлаш органларнинг аккредитацияси бўйича техник қўмиталар ташкил этиш.

Идора ҳужжатлари

2019 йил
1 июнгача

Аккредитация
маркази

5.

Аккредитация марказини халқаро ихтисослашган ташкилотларга киришга тайёрлаш учун хорижий маслаҳатчиларни шартнома асосида жалб этиш.

Ҳамкорлик тўғрисида шартнома

2019-2020
йиллар

«Ўзстандарт»
агентлиги

6.

Аккредитация марказини хорижий тилларни эгаллаган ва халқаро майдонда республиканинг манфаатларини илгари суриш салоҳиятига эга бўлган малакали ва ёш мутахассислар билан таъминлаш.

Меҳнат битими

2019 йил
1 майгача

Аккредитация
маркази

III. Халқаро ихтисослашган ташкилотларга кириш бўйича тайёргарлик ишлари

7.

ILAC, IAF ва аккредитация бўйича Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги (кейинги ўринларда АРАС деб аталади) талабларига мувофиқ тартибот ва мажбурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Идора ҳужжати

2019 йил

1 июнгача

Аккредитация
маркази

8.

Аккредитация маркази фаолиятини ISO/IEC 17011 талабларига мослигини малакали хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда дастлабки тарзда баҳолаш.

Хорижлик

экспертлар ҳисоботи

2019 йил

1 сентябргача

Аккредитация

маркази

9.

Хорижий аккредитация органлари вакиллари билан мувофиқликни баҳолаш органларининг қўшма сайёр баҳолашларини ўтказиш.

Баҳолаш тўғрисида ҳисобот

2019 йил

1 сентябргача

(жадвал бўйича)

Аккредитация
маркази

10.

Аккредитация миллий тизимининг баҳолаш натижаларини олиш ва аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш.

Хорижлик

экспертлар ҳисоботи

2019 йил

1 ноябргача

Аккредитация
маркази

11.

Аккредитация маркази ходимларини хорижлик экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартларига ўқитиш.

Ўқитиш тўғрисида сертификат

2019 йил

апрель — декабрь

Аккредитация
маркази

12.

APAC, ILAC ва IAF тадбирларида Аккредитация маркази вакиллари иштироки ҳамда мазкур ташкилотлар экспертлари томонидан баҳолашни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш.

APAC, ILAC ва IAF тадбирларида иштирок этиш тўғрисида ҳисобот

2019-2020 йиллар

Аккредитация
маркази

IV. Мувофиқликни баҳолаш миллий органлари фаолияти даражасини ошириш

13.

Мувофиқликни баҳолаш органларини белгиланган тартибда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари (охирги таҳририда) талабларига мувофиқ баҳолаш.

Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома

Жадвалга мувофиқ

2020 йил

1 февралгача

Аккредитация маркази

14.

Лабораториялараро таққослаш йўли билан мувофиқликни баҳолаш бўйича органлар малакасини текширишга доир фаолиятни янада ривожлантириш.

Тадбирлар мажмуаси

2019 йил
1 майгача

«Ўзстандарт»

агентлиги

15.

Халқаро стандартларга (ISO, IEC, EN, Codex Alimentarius) мос келадиган синашнинг (ўлчашнинг) замонавий усулларини амалиётга жорий этиш.

Идора ҳужжатлари

2019-2020
йиллар

«Ўзстандарт» агентлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

мувофиқликни баҳолаш органлари

16.

Мувофиқликни баҳолаш органлари синов базасини модернизациялаш ва такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплекси

17.

Мувофиқликни баҳолаш органлари ходимларини хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ISO/IEC 17000 халқаро стандартлари бўйича ўқитиш.

Режа-жадвал,

Ўқитиш тўғрисида сертификат

2019-2020
йиллар

«Ўзстандарт»

агентлиги,

Аккредитация маркази

V. Халқаро ихтисослаштирилган ташкилотларга аъзо бўлиш

18.

APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш.

АРАСга буюртманомани йўллаш

2019 йил

1 декабргача

Аккредитация
маркази

19.

APAC экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш.

АРАС экспертларининг баҳолаш тўғрисида ҳисоботи

2020 йил

март — июль

Аккредитация
маркази

20.

APAC нинг тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш.

APAC қарори

АРАС Ассамблеяси якуни бўйича

Аккредитация
маркази

21.

Аккредитация марказининг APAC-MRA кўп томонлама битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш.

APAC-MRA битими

2020 йил

ноябрь

Аккредитация
маркази

22.

ILAC ва IAF га тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш учун буюртманома бериш.

ILAC ва IAF га буюртманомани йўллаш

APAC-MRA имзолангандан кейин 2 ҳафта муддатда

Аккредитация
маркази

23.

ILAC ва IAF экспертлари томонидан Аккредитация марказини баҳолаш (биринчи ва иккинчи баҳолаш) ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини биргаликда баҳолаш, тузатиш тадбирларини олиб бориш.

ILAC ва IAF экспертларини баҳолаш тўғрисида ҳисобот

ILAC ва IAF билан келишилган холда 3 ой мобайнида

Аккредитация
маркази

24.

ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш

ILAC ва IAF тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олиш тўғрисидаги қарори

ILAC ва IAF Ассамблеяси якунлари бўйича

Аккредитация
маркази

25.

Аккредитация марказининг ILAC-MRA ва IAF-MLA кўп томонлама ўзаро тан олиш битимига қўшилиши бўйича зарур тартиб-таомилларни амалга ошириш.

ILAC-MRA ва IAF-MLA билан битим имзолаш

тўла ҳуқуқли аъзоси мақомини олгандан кейин бир ой мобайнида

Аккредитация
маркази

26.

ILAC, IAF ва APACнинг тегишли техник қўмиталари ва бошқа бўлинмалари билан иш юзасидан ҳамкорликни таъминлаш.

ILAC, IAF ва APAC га сафарлар уюштириш

доимий асосда

Аккредитация
маркази


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази