LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 16-банди қуйидаги мазмундги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Бутун пахта етиштириш мавсуми давомида ғўзани суғориш ишлари билан банд бўлган сувчилар учун тўлиқ календарь иш йили имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини берувчи стажга қўшилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сувчилар имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишган тақдирда хўжалик маъмурияти (бошқаруви) ижтимоий таъминот бўлимларига 6-иловада келтирилган шакл бўйича меҳнат стажи тўғрисида маълумотнома тақдим қилади.
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
Кўрсатиб ўтилган меҳнат стажи хўжалик раҳбари, кадрлар бўйича ходими, бош бухгалтер ва касаба уюшмаси қўмитаси раисидан иборат таркибдаги Комиссия томонидан хўжаликдаги мавжуд ҳужжатлар асосида, ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда — гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида белгиланади.
1995 йилдан бошлаб сувчи сифатида ишлаганлик фақат бирламчи ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосидагина тасдиқланиши керак.